Футбол бўйича Индонезия ва Перу мезбонлигида ўтиши керак бўлган U-20 ва U-17 Жаҳон чемпионатлари бекор қилинди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида маълум қилинди.
Коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмагани боис ФИФА шу қарорга келган.
Мазкур қарор ўз навбатида Ўзбекистонда ўтиши керак бўлган U-20 Осиё чемпионати мусобақасининг бекор бўлишига олиб келиши мумкин. Ушбу мусобақа Индонезияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўташи керак эди. ОФК яқин орада бу борада қарор чиқариши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонга топширилганди. Мусобақа аввалига октябрь ойида ўтиши белгиланган, бироқ коронавирус сабаб 2021 йилнинг март ойига қолдирилганди.
Темур Кападзе қўл остидаги жамоа «А» гуруҳида Эрон, Индонезия ва Камбожа жамоалари билан бир гуруҳдан жой олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)