Бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов (2-0, 2 КО) 24 декабрь, пайшанба куни Россия пойтахти Москва шаҳрида профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказди.
Дўстматовга ушбу жангда Россия номидан рингга кўтарилган ўзбекистонлик Одилжон Сотқинов (0-1) рақиблик қилди. Ҳасанбой жангни фаол бошлади ва 1-раунднинг ўзида рақибини тўрт марта нокдаун ҳолатига туширди. Тўртинчи нокдаундан кейин рефери жангни тўхтатди ва техник нокаутни қайд этди.
Таъкидлаш жоиз, бу Сотқинов учун профессионал боксдаги дебют жанг бўлди. Ундан аввал Одилжон кикбоксинг билан шуғулланган.
Шу тариқа Ҳасанбой проф боксдаги 2-жангини ҳам муддатидан аввалги ғалаба билан якунлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)