Хитойнинг Цюаньчжоу шаҳрида истиқомат қилувчи аёл шаҳар бўйлаб айланиш учун ноодатий транспорт воситасидан фойдаланди. Гавжум чорраҳалардан бирига ўрнатилган йўл камераси маҳаллий боғлардан бирига қараб ҳаракатланаётган ўйинчоқ машинани тасвирга олган. Бу каби «сайр» муваффақиятли якунланмаган — пуштиранг ўйинчоқ полиция эътиборини тортган, деб хабар беради Motor.
Камера томонидан ёзиб олинган видеода турли рангдаги чироқлар билан безатилган пластик автомобиль умумий фойдаланишга мўлжалланган йўлда ҳаракатланиб, чорраҳадан ўнгга бурилганини кўриш мумкин. Ўйинчоқ автомобилни Ли фамилияли аёл бошқарган бўлиб, таъкидланишича, у маҳаллий ўйинчоқ дўконларнинг бирида ишлайди.
Лининг тушунтиришича, унинг бошлиғи машинани боғга етказиш бўйича топшириқ берган, ўйинчоқ машина у ерда дам олувчилар учун ижарага берилиши керак бўлган. Вақт ва пулни тежаш мақсадида аёл белгиланган жойга мустақил етиб олишга қарор қилган.
Бироқ у йўлни назорат қилаётган полициячиларга дуч келган. Лининг сўзлари уларни қониқтирмаган: бепарволиги учун хитойлик аёлга ҳайфсан берилган, ўйинчоқ машина эса мусодара қилинган.
Изоҳ (0)