Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жонс Ҳопкинс университети (АҚШ) маълумотларига кўра, дунё бўйлаб ҳозиргача 78 704 434 киши коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда «ТВЦ» хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бунинг оқибатида вафот этганлар сони 1,73 миллиондан ортиқ. 53 миллион нафар бемор эса COVID-19’дан тўлиқ тузалган. Бу дунё аҳолисининг 1 фоиздан ортиқ қисми коронавирус билан касалланганини англатади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Украина ва Перу мамлакатларида ҳам коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошган. Энг кўп беморлар АҚШ (18,4 миллион нафар), Ҳиндистон (10,1 миллион) ва Бразилияда (7,3 миллион) қайд этилган.

COVID-19 билан касалланганлар сони бир миллиондан ошган давлатлар рўйхатини Россия (2,9 миллион), Франция (2,5 миллион), Буюк Британия (2,1 миллион), Туркия (2 миллион), Италия (1,9 миллион), Испания (1,8 миллион), Германия (1,6 миллион), Аргентина (1,5 миллион), Колумбия (1,5 миллион), Мексика (1,3 миллион), Польша (1,2 миллион) ва Эрон (1,1 миллион) каби давлатлар тўлдириб турибди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар