2020 йил 21 декабрь куни Танзила Норбоева раислигида ўтказилган Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия мажлисида хотин-қизларга оид бир қанча муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
«Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, Танзила Норбоева Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусановга қатор саволлар билан юзланиб, тикув цехлари ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритувчи аёлларнинг маоши камлигини танқид остига олди.
Биздаги қонунчиликда аёллар ва эркаклар маошида ҳеч қандай муаммо йўқ. Лекин бу бўйича амалиётда ўрганиш ҳам, тадқиқот ҳам ўтказилмаган. Мен Халқаро меҳнат ташкилотидан мазкур масалада тадқиқот ўтказиб беришини илтимос қилгандим. Чунки биздаги вазирларнинг эркаги ҳам, аёли ҳам тенг миқдорда маош олади. Ташкилотларнинг бошқарма бошлиқларида ҳам худди шундай. Аммо тикув цехлари ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иш берувчилар ойликларни жуда кам қилиб белгилаб қўйган. Аёлларнинг кўпчилиги имтиёзли кредитга уй-жой харид қилишган. Улар маоши озлиги боис ҳар ойда кредитини тўлай олишмаяпти. Бизнинг комиссияга ҳам шу масалада кўплаб мурожаатлар тушмоқда.Нозим Ҳусанов ушбу саволга жавоб бераркан, мазкур масаланинг ечими иш унумдорлигига боғлиқ эканини айтди.Ҳамма иш ўрни яратдим, деб ҳисобот бераверади, лекин у иш ўрини қанчалик даромадли ва қай даражада муҳофазаланган? Аёллар ишга олинганини эшитиб, «Мана иш жойимга эга бўлдим, шу пайтгача уйда ўтиргандим, энди оз бўлса-да, пул топаман», дея бирданига хурсанд бўлиши мумкин. Бироқ бир неча ой ишлаганидан сўнг маблағини ҳеч нарсага етказолмай, жуда қийиналади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маошларнинг минимум миқдорини белгилаш ва уни ошириб бориш бўйича 2021 йилда нима ишлар қилмоқчи, режалар қандай?
Танзила Норбоева, Сенат раиси
Ҳақиқатан жуда тўғри савол бердингиз. Сўнгги уч, тўрт ой ичида оммавий ахборот воситалари орқали бизга айнан иш ҳақи миқдорлари бўйича кўплаб мурожаат ва эътирозлар келиб тушди. Ҳудудларда иш берувчилар билан ўтказган учрашувларимизда ҳам бу масалани кўтардик. Биламизки, ҳозирда республикада иш ҳақининг энг кам миқдори белгиланган, аммо жойларда тадбиркорлар билан суҳбатлашганимизда, улар бу масалани иш унумдорлиги билан боғлашди. Яъни иш самарадорлигига қараб, иш ҳақини оширишимиз мумкин, бунга қарши эмасмиз, деган фикрни ҳам билдиришди. Иш унумдорлиги ўз навбатида бозорларнинг очиқлигига ҳам боғлиқ бўлади. Ҳозирги кунда ҳукумат томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бозорини таъминлаш бўйича катта комплекс чоралар кўрилмоқда. 2021 йилдан иш ҳақи миқдори масаласига ҳам эътибор қаратамиз.Аввалроқ Танзила Норбоева аёлларни юқори лавозимга тайёрлаш, керакли билим ва кўникмаларни бериш зарурлигини, «айнан ҳозирги даврда» айрим аёлларнинг фоҳишалик билан шуғулланишига йўқчилик сабаб эмаслигини таъкидлаганди.Нозим Ҳусанов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
Мавзуга доир:
- «Аёл ишсизликдан, қийналганидан ўзини ё фарзандини сотяпти, дейиш нотўғри» — Танзила Норбоева
- Танзила Норбоева: «Хотин-қизлар қўмитасида иш бошлаганимда шаҳар ва туман ҳокимликларида аёлларнинг ўрни йўқ, деб айтишар эди»
- Ўзбекистонда «Халқ банки» тизимида раҳбар бўладиган аёллар қандай иш билан шуғулланиши маълум қилинди
Изоҳ (0)