• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оролбўйи аҳолисига бизнес кўникмалари ўргатилади

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигида ташкил этилган Оролбўйи минтақасидаги Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича Кўпшериклик траст жамғармаси бошқарув кенгашининг таклифлари бўйича иккинчи чақириқ доирасида умумий қиймати 6 миллион АҚШ долларидан зиёд учта лойиҳани молиялаштириш маъқулланди, деб хабар берди «Gazeta.uz».

    Фото: «Namba.kz»

    Фото: «Namba.kz»

    «COVID-19 пандемияси даврида ва ундан ташқарида ўспиринларнинг саломатлиги, озиқланиши, сув таъминоти, санитария ҳолати, гигиенаси ва фаровонлигини яхшилаш ҳамда ёшларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали Қорақалпоғистоннинг барқарор келажагига сармоя киритиш» деб номланган биринчи лойиҳа БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамда Аҳолишунослик жамғармаси томонидан биргаликда амалга оширилади.

    Лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами, шу жумладан 5000 та бола ва ўспиринларнинг соғлиғи ҳамда овқатланишини яхшилашга қаратилган. Шунингдек, лойиҳа доирасида 10-17 ёшли 10 минг нафар қиз микроэлементлар билан таъминланади. Қорақалпоғистоннинг учта тумани – Мўйноқ, Қўнғирот ва Бўзатовдаги 15 та мактабда соғлиқни сақлаш инфратузилмаси яхшиланади.

    Лойиҳа ҳар йили 181,2 мингдан зиёд одамни қамраб олади. Хусусан, 20 та бирламчи тиббий-профилактика муассасалари сув таъминоти инфратузилмаси ва санитария иншоотларини яхшиланади. Бундан ташқари, 520 нафар ёшлар малака ошириш дастурлари орқали билим ва имкониятларини кенгайтиради ва ўз маҳаллалари ҳаётига жалб қилинади.

    «Оролбўйи минтақасидаги аҳолининг иқтисодий ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини ҳал қилиш учун мослашувчан салоҳиятини ривожлантириш орқали ёшлар ҳамда аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламининг ижодий ва инновацион салоҳиятини тарғиб қилиш» деб номланган иккинчи лойиҳаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури, Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан амалга оширилади.

    Дастур 1472 дан ортиқ қишлоқ ёшлари ва аёлларни қамраб олади. Хусусан, бошланғич лойиҳалар талабалар ўртасида тарғиб қилинади, 120 киши бизнес имтиёзларидан фойдаланади. Бундан ташқари, дастур 300 аёл ва ёшларга янги қишлоқ хўжалиги амалиётларини қўллаш, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва 9 та намойиш майдончаларини яратиш орқали 75 нафар ёшларни иш билан таъминлаш имкониятларини яратишга имкон беради. Шу билан бирга, 120 нафар талаба ва 300 нафар ёшлар рақамлаштиришга оид ташаббуслар, платформалар ва ижтимоий инфратузилма лойиҳалари орқали АКТ соҳасидаги ўзларининг профессионал салоҳиятини оширади.

    «Қорақалпоғистонда соғлиқни сақлаш ва хавфсизликни универсал қамраб олиш йўлида» деб номланган учинчи лойиҳа эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади. Лойиҳа Мўйноқ тумани аҳолисининг тиббиёт муассасаларига, тиббий асбоб-ускуналарга ва соғлиқни сақлаш ишчиларига бўлган эҳтиёжларини келгусидаги сармоялар тўғрисида маълумот бериш учун баҳолайди.

    Соғлиқни сақлаш соҳасига киритилган ушбу сармоялар минтақадаги инсон хавфсизлиги, шу жумладан, сув, энергетика ва йўл инфратузилмасини ҳисобга олади.

    Оролбўйи минтақасидаги лойиҳалар 2020 йилдан 2023 йилгача амалга оширилади. БМТнинг Инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик траст фондига Ўзбекистон ҳукумати, Европа Иттифоқи, Финляндия, Норвегия ва Жанубий Корея донорлик қилади.

    Аввалроқ ҳукумат қарори билан Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида ўрмонзор барпо этиладиган майдон белгилангани ҳамда Шавкат Мирзиёев Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида БМТ резолюциясини қабул қилишни таклиф этгани ҳақида хабар берилганди.

    23.12.2020, 06:40   Изоҳ (0)   8374
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Косон ҳокими ўринбосари мурожаатчи билан ётган ҳолда мулоқот қилди. У ушбу ҳаракатини соғлиғининг ёмонлиги билан изоҳлади

    23.12.2020, 06:09

    Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева Зоир Мирзаев у билан маслаҳатлашгандан кейингина такрорий мурожаатнома ҳақида эълон қилганини айтди

    23.12.2020, 02:24

    Ўзбекистонда суд ҳукми устидан апелляция ва кассация тартибида шикоят бериш муддатлари узайтирилади

    23.12.2020, 01:32

    Самарқандда Captiva’нинг йўлини тўсиб қўйган ярим яланғоч эркак судга берилди

    23.12.2020, 00:57

    Ўзбекистонда апрель ойининг биринчи ҳафтасида «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилади

    23.12.2020, 00:42

    Ўзбекистонлик талабалар учун Россия ОТМларидаги квоталар сони кўпайтирилади

    23.12.2020, 00:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.