«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 21 декабрь куни Marca нашри томонидан мавсумнинг энг яхши тўпурарига топшириладиган Пичичи совринини қабул қилиб олди.
33 ёшли футболчи бу совринни қўлга киритиши июль ойидаёқ маълум бўлганди, бироқ Лео уни энди қабул қилиб олди.
Шу тариқа Месси фаолияти мобайнида еттинчи марта Пичичи совринига эга чиқди. Ўйинчи 2010, 2012, 2013, 2017, 2018 ва 2019 йилларда ушбу совринни қўлга киритган.
Соврин Пичичи лақаби билан машҳур «Атлетик» собиқ ҳужумчиси Рафаэл Морено Арансанди шарафига шундай номланган.
Месси Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида 25 та гол билан энг яхши тўпурарга айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)