Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) 2020 йилда расмий ўйинларда майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчилар рейтингини эълон қилди.
Рейтингни «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр бошқариб бормоқда. У 17 декабрга қадар 4745 дақиқа (53 ўйин) ҳаракат қилган. Кейинги ўринда «Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш (4344 дақиқа) қайд этилган. Кучли учликни «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси (4293) якунлаб берган.
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду (3668) бу рўйхатда 85-ўринда бормоқда. Топ-100 ликни «Барселона» форварди Антуан Гризманн (3618) якунлаб берган.
Қуйидаги топ-20 лик билан танишинг:
Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишинг.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)