Англия Лига Кубогининг финал учрашув бошқа муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Англия футбол лигаси (EFL) раҳбарияти маълум қилди.
2021 йилнинг 28 февраль кунига мўлжалланган финал баҳси 25 апрель кунига кўчирилган. EFL бу орқали финал учрашувида иложи борича кўпроқ томошабин бўлишини истамоқда. Баҳорга қадар ҳукумат стадионларга томошабинлар киритилишига рухсат беришига умид қилинмоқда.
Лига Кубогининг чорак финал учрашувлари 22–23 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Сешанба куни «Брентфорд» ўзида «Ньюкасл»ни қабул қилса, «Манчестер Сити» эса «Арсенал» майдонида меҳмон бўлади. Чоршанба куни эса «Тоттенҳэм» — «Сток Сити» ва «Эвертон» — «Манчестер Юнайтед» учрашувлари бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)