• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳа, шунақа бўлиши ҳам мумкин: Самарқанд вилоятида икки сутка давомида 74 соат «свет» бўлмади. Бунда МЭТ жавобгарликни ҲЭТга, ҲЭТ эса МЭТга юкламоқда

    Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида 2020 йил 8—9 декабрь кунлари умумий ҳисобда 74 соат «свет» бўлмади. Айрим жойларда 12 дақиқа, бошқа ҳудудларда салкам саккиз ярим соатни ташкил этган ушбу узилишларнинг бари чеклов сабаб амалга оширилган, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Масалан, 8 декабрь куни Қорадарё ва Нарпай ҳудудларига хизмат кўрсатувчи 110-35 киловолт кучланишли «Л-Меҳнат» тармоғи (подстанцияси)да 12:20 дан 13:18 га қадар 58 дақиқалик, 15:34 дан 16:20 гача 46 дақиқалик, 16:55 дан 18:08 га 1 соату 13 дақиқалик — кун давомида жами 2 соату 57 дақиқалик узилишлар кузатилган. Ушбу узилишларнинг бари СРДС ва САОН командасига асосан жорий этилган чекловлар сабаб юз берган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, 9 декабрь куни Булунғур ва Жомбой ҳудудларига хизмат кўрсатувчи 110-35 киловолт кучланишли «Л-Булунғур-2» тармоғида 9:22 дан 13:48 га қадар 4 соат 26 дақиқалик, 15:29 дан 18:50 га қадар 3 соат 21 дақиқалик, 21:17 дан 21:30 га қадар 13 дақиқалик ва 23:05 дан 23:30 га қадар 25 дақиқалик — жами 8 соат 25 дақиқалик узилиш қайд этилган. Бу узилишларнинг дастлабки иккитаси режали узилиш (чеклов) бўлса, кейинги иккита чеклов САОН тизимининг автоматик буйруғи билан амалга оширилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Икки кун давомида кузатилган мана шундай узилишларнинг умумий вақти жами 74 соатни ташкил этган. «Дарё» мухбири ушбу ҳолат бўйича масъуллардан изоҳ олишга уриниб, ягона «Ўзбекэнерго»нинг бўлиб юборилиши ортидан пайдо бўлган «Миллий электр тармоқлари» (МЭТ) ва «Ҳудудий электр тармоқлари» (ҲЭТ) компаниялари ўртасидаги сансалорликка гувоҳ бўлди.

    Ҳудудларни электр таъминотидан ким узяпти?

    Маълум бўлишича, аҳолига етказиб берилаётган электр асосан 110-35 киловолтли подстанция (тармоқ)лар орқали, Самарқанд ҳудудий диспетчерлик хизмати томонидан ўчирилмоқда. «Дарё» мухбири диспетчерлик хизматига борганида, масъуллар саволларга жавоб беришдан қочиб, «Миллий электр тармоқлари» компаниясининг Самарқанд вилояти бўлими Файзулла Қурбонов билан учрашишни сўраган.

    Файзулла Қурбонов мухбир билан суҳбатда Самарқанд ҳудудий диспетчерлик хизмати «Миллий электр тармоқлари»га қарашли экани, хизмат 500 ва 220 киловолтли электр тармоқларини бошқаришини, 110-35 киловолтли тармоқлар эса (юқорида таъкидланганидек, узилишлар айнан шу тармоқларда юз бермоқда) «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг диспетчерлик хизмати томонидан назорат қилинишини таъкидлаган.

    Файзулла Қурбонов бир томондан 110-35 киловолтли подстанциялар МЭТга қарамаслигини, бошқа томондан 500 ва 220 киловолтли подстанциялардан чиқувчи 110-35 киловолтли электр узатиш линияларига чекловлар МЭТга қарашли Самарқанд ҳудудий диспетчерлик хизмати томонидан амалга оширилаётгани, бироқ бу диспетчерлик хизмати МЭТга қарашли бўлса-да, унинг топшириқларини бажармаслигини айтган.

    ҲЭТ вакиллари эса электр истеъмоли белгиланган нормадан ошганда, корхона бошқарувидаги 110-35 киловолтли электр узатиш тармоқлари тўғридан-тўғри Самарқанд регионал диспетчерлик хизматининг навбатчи диспетчерлари томонидан танлов асосида ўчирилишини таъкидлади (юқорида, Файзулла Қурбонов таъкидлаганидек, бу диспетчерлик МЭТга қарашли, лекин, қанчалик ғалати бўлмасин, унинг топшириқларини бажармайди).

    «Ўрганиш давомида МЭТ ҳам, ҲЭТ ҳам электр таъминоти кимнинг ёки қайси ташкилотнинг топшириғи асосида ўчирилаётганлиги бўйича аниқ маълумот беролмади. Топшириқ қайси ташкилот томонидан берилаётганлигини сир сақлади», — деб ёзади Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев. Аслида электрни ким узаётгани аҳамиятсиз, ҳолат Самарқанддаги аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорликларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

    Аввалроқ Энергетика вазирлиги 2020 йилда электр энергиясидаги узилишлар сони ва давомийлиги 2019 йилга нисбатан икки баравар камайганини маълум қилган эди. Вазирлик 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида газ ҳамда электр таъминоти ҳажми оширилишини ҳам эълон қилган эди.

    Айни вақтда, вазирлик вакилларининг таъкидлашича, мамлакатда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар энергия истеъмолининг ортгани билан боғлиқ. Шунингдек, айрим ҳудудларда «свет»нинг кўп ўчиши аҳолининг энергия таъминоти учун қарздорлиги билан боғлиқлиги таъкидланган.

    22.12.2020, 17:54   Изоҳ (0)   35179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЮНИСЕФ: «Ўзбекистонда охирги 20 йилда болалар нафақасини олувчилар сони фақат қисқариб борган»

    22.12.2020, 17:41

    Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Россияга давлат ташрифи билан боради

    22.12.2020, 17:11

    «Россия темир йўллари» Ўзбекистондан мева ва сабзавотларни ташиш тарифларини пасайтирмоқда

    22.12.2020, 16:40

    Тошкент ва айрим вилоятларда 23 декабрь куни қор ёғиши мумкин

    22.12.2020, 14:08

    Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари олти соатлаб электрсиз қолди

    22.12.2020, 14:07

    Таниқли адвокат Жеффри Робертсон давлатга қарши хиёнат бўйича судланган собиқ дипломат Қодир Юсупов ҳимоячисига айланди

    22.12.2020, 13:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.