«Россия темир йўллари» ОАЖ юк транспорти тарифлари даражасини пасайтириш бўйича қарор қабул қилди. У қора металлар, контейнерлар, контрейлерлар ҳамда мева ва сабзавот маҳсулотларига тааллуқли, деб хабар беради компания матбуот хизмати.
2021 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар Ўзбекистон ҳамда Тожикистондан Россияга мева ва сабзавотларни «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Рохи охани Точикистон» ДУКка тегишли рефрижаторли ҳаракатланувчи таркибларда импорт ташувларига 50 фоиз чегирма амал қилади.
Шунингдек, Россия—Озарбайжон чегараси орқали қора металлар ва дон маҳсулотларини ташишга ҳам 50 фоизли чегирма ўрнатилган.
Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 июлидан 31 октябрига қадар Россия ичидаги «Приволжск» ва «Шимолий Кавказ» темир йўллари станциясидан «Куйбишевск», «Москва», «Октябр», «Горкий», «Свердлов» станцияларига 3 минг километргача бўлган темир йўл масофалари учун 41 фоиз чегирма амал қилади.
Аввалроқ Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқида расман кузатувчи-давлат мақомини олгани тўғрисида хабар берилганди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази эксперти Муҳсинжон Холмуҳамедов бунинг натижасида маҳаллий иқтисодиёт учун транспорт харажатлари камайишини таъкидлаган эди.
Изоҳ (0)