• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғловчи 413 метрлик кўприк қурилиши бошланди

    Шавкат Мирзиёев 2020 йил 12–13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига қилган ташрифи чоғида Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғлайдиган 413 метрли кўприк, Қораўзак туманидан Шовот туманигача 79 километрли темир йўл қурилиши бўйича топшириқ берган эди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    ЎзАнинг хабар беришича, 22 декабрь куни икки ҳудудни бирлаштирадиган қўшма кўприкка тамал тоши қўйилди. Янги кўприк қурилишнинг бошланганлиги муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди.

    Унда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев ва бошқалар сўзга чиқиб, мазкур кўприк нафақат икки ҳудуд, балки мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

    Бугунги кунда Қорақалпоғистон ҳамда Амударё тумани республиканинг бошқа ҳудудларидан узилиб қолган, шунингдек, темир йўл тармоқларига ҳам тўғридан-тўғри боғланиш имкони мавжуд эмас. Автомобиль транспорти қатнови ҳам чекланган, чунки Амударёдан ўтиш учун фақат понтон кўприкдан фойдаланилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Понтон кўприги 1938 йилда қурилган бўлиб, айни пайтда у эскирган ва фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган. Қорақалпоғистон ва Амударё тумани мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан транспорт ҳаракати жиҳатидан ажралгани минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожига салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, минтақанинг эҳтиёжлари учун керакли бўлган халқ хўжалиги юкларини ташиш харажатлари эвазига нархларнинг ошишига ва ушбу ҳудудлардан маҳсулот экспорт қилиниши учун 160 километр масофага транспортда қўшимча юришга сабаб бўлади.

    Янги кўприкнинг қурилиши Россия ва Қозоғистондан юкларни ташиш масофасини 240 километрга, юкларни ташиш вақтини эса 6 соатга қисқартиради. Шундай қилиб, юк ташиш ҳажми икки баравар кўпаяди ва йилига 25 миллион тоннани ташкил этади. Мамлакатнинг юқоридаги минтақалари ривожланиб бориши билан иқтисодий самарадорлик йилига 100 миллиард сўмга ошади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистондан Хоразмга инерт материалларни етказиб бериш харажатлари камаяди, бу эса ижтимоий объектлар ва инфратузилмаларни қуриш харажатларини камайтиради.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Таклиф этилаётган янги кўприкнинг стратегик аҳамияти алоҳида таъкидланган. «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан кўприк қуриладиган жойда дарё кенглигининг минимал ўлчамлари, сунъий иншоотлар сони, бузилаётган объектлар сони ва уларнинг тури, шунингдек, коммуникациялар ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳанинг 4 та варианти ишлаб чиқилди ва улардан энг мақбули танланди.

    Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон билан боғловчи темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригини қуриш ишлари 2022 йил сентябрь ойига якунланиши режалаштирилган.

    Аввалроқ Фарғона водийсидан Хоразмга авиақатнов йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.

    22.12.2020, 18:58   Изоҳ (0)   29576
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё ҳокими вилоятда электр таъминоти соатлаб режасиз узилаётгани устидан Абдулла Ариповга шикоят қилди. Бош вазир вазият икки кунда ўнгланишига ваъда берди

    22.12.2020, 18:14

    «Росселхознадзор» Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тайёр гўшт ва сут маҳсулотлари экспорти учун қўйилган вақтинчалик тақиқни бекор қилди

    22.12.2020, 17:56

    Ҳа, шунақа бўлиши ҳам мумкин: Самарқанд вилоятида икки сутка давомида 74 соат «свет» бўлмади. Бунда МЭТ жавобгарликни ҲЭТга, ҲЭТ эса МЭТга юкламоқда

    22.12.2020, 17:54

    ЮНИСЕФ: «Ўзбекистонда охирги 20 йилда болалар нафақасини олувчилар сони фақат қисқариб борган»

    22.12.2020, 17:41

    Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Россияга давлат ташрифи билан боради

    22.12.2020, 17:11

    «Россия темир йўллари» Ўзбекистондан мева ва сабзавотларни ташиш тарифларини пасайтирмоқда

    22.12.2020, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланди

    Иқтисодиёт | 6 август, 18:00

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Оқ рангли кийим, арзон кўзойнак: ёзда нималарга пул сарфлаш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 6 август, 17:55

    Кўкдаладаги портлаш қурбонлари 5 кишига етди

    Ўзбекистон | 6 август, 17:48

    Покистонда 28 йил олдин йўқолган эркак жасади музлик ичидан топилди

    Дунё | 6 август, 17:09

    Германия клуби Исроилнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган футболчи билан шартнома имзоламайдиган бўлди

    Спорт | 6 август, 17:02

    Tesla акциядорлари Илон Маск устидан судга мурожаат қилди

    Дунё | 6 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.