• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда маҳаллага сув тоширадиган нобоп ариқ бор. Давоси — ариқдаги бетон-қурилмани бузиш. Уни сентябрда ҳатто Эркинжон Турдимов бузишга тайёр эди, лекин ҳали ҳам бузилгани йўқ

    Самарқанд шаҳрининг «Сўзангарон» маҳалласи ҳудудидан «Шаар-ташлама» номли ариқ оқиб ўтади. Бундан саккиз йил аввал унинг ўзанини шу маҳаллада яшовчи Суҳроб Муҳаммадиев ўзбошимчалик билан, баландлиги 1,5 метр ва узунлиги 25 метр бўлган бетон девор қуйиш орқали ўзгартирган. Муҳаммадиевнинг қўшни Жўрабек Давроновнинг «Дарё»га маълум қилишича, сўнгги тўрт йилдан бери ёғингарчилик кўпайгани сабаб саккиз йил аввалги ўзан ўзгариши ўзини ёмон томондан кўрсатмоқда — ҳар ёмғирдан сўнг маҳалла йўллари ва уйлар, хусусан, Давроновнинг ҳам уйи сув остида қолади.

    Фото: «Дарё»

    «Telegram орқали Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга мурожаат қилганимдан сўнг барча мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу масала атрофлича ўрганилганди. Ариқнинг ўзанига киритилган ўзгариш табиий офатларга олиб келиши бўйича тегишли ташкилотлар хулоса ҳам берган. Аммо ноқонуний равишда ариқнинг ўзанини ўзгартирган қўшним қурилишни бузишга қаршилик қилди», — дейди Жўрабек Давронов.

    Унинг таъкидлашича, тегишли ташкилотлар ҳеч қандай чора кўрмагач, отаси Баҳром Давронов судга мурожаат қилган. 2020 йил 13 январида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди Суҳроб Муҳаммадиевнинг зиммасига «Шаар-ташлама» ариғининг ўзанини табиий йўналишига қайтариш мажбурияти юклаш ҳақида қарор чиқарган. 21 май куни фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг кассация инстанциясида иш қайта кўрилиб, шаҳар судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

    «Орадан шунча вақт ўтса-да, суд қарорининг ижроси таъминланмади. Шундан сўнг 7 сентябрь куни вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг сайёр қабулига боришга мажбур бўлдим. Ҳоким мурожаатимни тинглаб, вилоят МИБ бошлиғи Алишер Зокировга бир ҳафта ичида ариқ ўзанини ўзгартириб, ноқонуний қурилган бетонларни олиб ташлашни буюрди. Ҳокими МИБ бошлиғига: ‘Агар буза олмасангиз, ўзим бориб бузаман’, деганди. Аммо ижро турли баҳоналар билан таъминланмади», — дейди Давронов.

    Кучли ёғингарчилик вақтида ариқ тошиб, маҳалла йўлларини ҳам сув босади.

    Кучли ёғингарчилик вақтида ариқ тошиб, маҳалла йўлларини ҳам сув босади.
    Фото: «Дарё»

    Орадан бир ой ўтгач, Давронов яна ҳоким қабулига борган. Бу сафар уни МИБ ходимлари қабул киритмасликка ҳаракат қилиб, «Қабулга кирманг, ариқни ўзимиз бориб, буздириб берамиз», деб ваъда берган.

    «Шундан сўнг, 14 октябрда ижрочилар келди. Қўшним бир ҳафтада дарахтларни олиб, бетонларни бузаман деб, ҳаммани алдади. МИБчилар олд томондаги бетонларни озгина бузиб, сўнг кетди. Шу билан улар қайтмади. МИБга борсам, эрта-индин деб, алдаб юрибди. Ижрочилар ариқ бўйидаги дарахтларни баҳона қилди. Экология бошқармасидан рухсатнома олиб келганимдан кейин ҳам ижрони бажаришмади. Бюрога бораман-келаман, қўнғироқ қиламан, натижа йўқ. Ҳали буниси қариндош чиқади, ҳали униси таниш чиқади, ҳали буниси билан олди-бердиси бор. Хуллас, ижро бажарилмаяпти», — деди Давронов.

    2020 йил апрелида Самарқанд шаҳар ҳокими ҳамда шаҳар прокурори бошчилигида тегишли ташкилотлар томонидан «Шаар-ташлама» ариғининг «Боғи Мирзо» ва «Қўшчинор» маҳалларидан оқиб ўтган қисмида ободонлаштириш, канал атрофида муҳофаза ҳудудини ташкил этиш ишлари амалга оширилган.

    «Аммо биз ариқда ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилганлиги бўйича барча тегишли ташкилотларнинг хулосалари, ҳатто суд қарорини олган бўлсак-да, икки йилдан буён ариқни тозалаш, ноқонуний қурилишни бузиш бўйича ҳеч қандай ишни амалга ошира олмаяпмиз. Вилоят ҳокимнинг Telegram’га мурожаат қилинганимиз ҳам, сайёр қабулида бўлганимиз ҳам фойда бермади», — дейди фуқаро.

    Мавзуга доир: Кун фотоси: Самарқандда белигача сувга ботган ниқобли ходимлар бемор аёлни замбилда олиб кетяпти

    Ҳамма бир овоздан: «Табиий ўзанни қайта тиклаш керак!»

    Фуқаро Давронов 2018 йил июнидан бери ариқнинг ўзанини ўзгартириш бўйича турли ташкилотларга мурожаат қилади. Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳар қурилиш бўлими ариқ ўзани ўзгаргани, унинг ҳудудида табиий офатларга олиб келиш эҳтимолини олдини олиш мақсадида 2018 йилнинг 30 июнь куни йўриқнома орқали Суҳроб Муҳаммадиевга умумий фойдаланишдаги ариқни ўз ҳолига қайтариш юзасидан огоҳлантириш берган.

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 2018 йил 25 декабрда вилоят ҳокимига йўллаган хатида ҳам фуқаро Суҳроб Муҳаммадиев ариқнинг ўзанини уч метрга ўзгартирилгани маълум қилиниб, «Шаар-ташлама» ариғининг табиий ўзанини рухсатсиз ўзгартиргани учун уни ўз ўз ҳисобидан табиий ҳолатига қайтариши лозимлиги билдирилган.

    Сув хўжалиги вазирлиги Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2018 йил 25 декабрдаги вилоят ҳокимигига йўллаган хатида ҳам «Сўзангарон» маҳалласидан ўтувчи «Шаар-ташлама» ариғида 2008—2010 йилларда фуқаро Суҳроб Муҳаммадиев томонидан 25 метр узунликда, 1,5 метр баландликда бетон қурилиш ишлари олиб борилиб, унинг ўзанига ўзгартириш киритилганлигини маълум қилинган.

    2019 йил 12 апрель куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳам «Шаар-ташлама»нинг табиий ўзани ўзгартирилганлиги, бу ҳолат офатларга олиб келиши мумкинлиги, ариқни табиий ўзанига қайтариш билан сув тошқинларининг олдини олиш мумкинлигини билдирган.

    Самарқанд шаҳар Санитария-эпидемологик осойишталик марказининг фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига 2019 йил 24 декабрда йўллаган хатида фуқаро Суҳроб Муҳаммадиев ариқ ўзанини 3 метрга ўзгартиргани учун фуқаро Баҳром Давроновга тегишли уй-жой ва унинг яшаш хоналари деворларига зарар етгани, деворлар санитария қоида ва нормаларига жавоб бермаслигини билдирган.

    Фото: «Дарё»

    Самарқанд шаҳар қурилиш бўлими томонидан 2019 йил 26 декабрь кунги фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига чиқарилган хатда таъкидланишича, «Шаар-ташлама» ички ариқ ҳисобланиб, «Сўзангарон», «Абдулла Қаҳҳор», «Шарқ», «Фидойилар» маҳаллаларидан оқиб ўтади ва унинг йўналишини мутасаддилар билан келишмаган ҳолда ўзгартириш мумкин эмас. Шаҳар қурилиш бўлимининг хатида қайд этилишича, фуқаро Суҳроб Муҳаммадиев ариқни ўз ҳолига қайтариш лозим.

    21.12.2020, 19:59   Изоҳ (0)   29564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида кетма-кет 3 кун дам олади

    21.12.2020, 19:55

    «Миллий тикланиш» партиясидан Олий Мажлисга сайланган Акмал Саидов партия раҳбари Алишер Қодировни популистликда айблади

    21.12.2020, 19:27

    Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни МДҲга самарали раислик қилгани ва Ҳамдўстлик саммитини муваффақиятли ўтказгани билан табриклади

    21.12.2020, 19:14

    Ишига қайтган Бухоро шаҳар прокурори қонунни бузгани учун жазоланган. Шунга қарамай у «текширув натижасидан қаноатланди»

    21.12.2020, 18:59

    Вояга етмаган қизни зўрлаганликда айбланаётган Жасур Умиров қамоққа олинди

    21.12.2020, 18:52

    Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилади

    21.12.2020, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.