Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳинд киносаноатида йилига юзлаб фильмлар суратга олиниши ва янгидан янги чеҳралар пайдо бўлиши мумкин. Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам оғир суратга олиш жараёнлари, ўзига яраша қийинчиликларга чидайвермайди. Ҳаммасини мардонавор енгиб ўтган, тажрибали, асосийси, истеъдодли ва гўзал актрисалар эса бора-бора меҳнатига яраша ақл бовар қилмас даражадаги гонорарларга эга бўлади.

Дипика Падуконе

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

«Ом Шанти Ом», «Янги йилингиз билан» ва бошқа бир қанча фильмлардаги роли билан машҳур бўлган актрисанинг умумий даромади 45 миллион долларни ташкил қилади.

Приянка Чопра

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

2000 йилда «Дунё гўзали» деб топилган Приянканинг молиявий аҳволи 40 миллион доллар. Нафақат, Ҳиндистон балки бошқа мамлакатларда ҳам танилиб улгурган актриса фильмда суратга тушиш учун 12 крор (1,630 минг доллар), рекламада иштирок этиш учун эса 5 крор (679 минг доллар) гонорар олади.

Мадхури Дикшит

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Дунёнинг энг гўзал аёлларидан бири ҳисобланадиган Мадхурининг молиявий аҳволи 37 миллион долларни ташкил қилади. Ёрқин истеъдод эгаси, актрисалик маҳорати билан миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган актриса рақсга тушиш ва қўшиқ куйлашни ҳам маромига етказади.

Айшвария Рай Баччан

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Умумий даромади 35 миллион доллар деб баҳоланадиган Айшвария суратга тушиш учун 10 крор (1,358 000 доллар) гонорар олади. «Девдас», «Жодҳа ва Акбар» ва бошқа машҳур фильмларидаги роли актрисани энг талабгир киносаноат вакилларидан бирига айланишига сабаб бўлган.

Прити Зинта

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Прити бир неча йилдан буён суратга тушмай қўйган бўлишига қарамай, киносаноатнинг энг бадавлат актрисаларидан бири ҳисобланади. Молиявий аҳволи 30 миллион долларни ташкил қилишига унинг IPL, Kings XI Punjab номли крикет жамоаларига сармоя киритгани сабаб бўлган.

Видья Балан

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Карьерасини «Оилали аёл» фильмида суратга тушишдан бошлаган  Видьянинг  молиявий аҳволи 27 миллион долларни ташкил қилади. 2005–2012 йилда у иштирок этган лойиҳаларнинг барчасига томошабинлар ва кинотанқидчилар томонидан ижобий баҳо берилган. У мамлакатнинг маданий ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Падма Шри мукофотига лойиқ деб топилган.

Анушка Шарма

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Умумий даромади 25 миллион долларни ташкил қиладиган Анушка «Пикей», «Тангри яратган жуфтлик» ва «Токи ҳаёт эканман» фильмларидаги роллари билан яхши таниш. Шармага 7-9 крор (950-1,222 минг доллар) атрофида гонорар тўланади.

Амрита Рао

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Молиявий аҳволи 20 миллион долларга баҳоланадиган Амрита «Санжапурга марҳамат», «Ғалаба» фильмлари билан машҳур. У дунёнинг энг латофатли аёллари 50 талик рейтингидан ўрин олган.

Кажол Девган

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Молиявий аҳволи 16 миллион долларга баҳоланадиган Кажол ўзининг ижро маҳорати, истеъдоди ва ролларга самимий киришиши билан мухлислар қалбидан жой олган. «Ўғирланмаган келин», «Гоҳи шодлик гоҳи ғам» ва бошқа бир қанча фильмлари билан машҳур Кажол нафақат ижод борасида, балки оилавий ҳаётда ҳам омадли.

Сонам Капур

Фото: «Яндекс Дзен»

Фото: «Яндекс Дзен»

Актёр Анил Капурнинг қизи Сонамнинг молиявий аҳволи 15 миллион долларга баҳоланади. У киносаноатдаги энг талабгир актрисалардан бири саналади. Унинг ижросидаги ҳар қандай лойиҳа муваффақиятга эришади. Суратга тушган фильмлари орасида энг машҳури — «Ниржа». Актриса 2-3 крор (271-407 минг доллар) гонорар олади.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди