Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 14-турида «Манчестер Сити» 19 декабрь, шанба куни «Саутҳэмптон» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг 16-дақиқада Раҳим Стерлинг «шаҳарликлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда ҳар икки жамоада бир қатор голга тортадиган вазиятлар бўлди, айниқса, меҳмонлар бир нечта имкониятни кўкка совурди. Минимал ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
Ушбу ғалабадан кейин «Манчестер Сити» 23 очко билан 5-ўринга кўтарилди. Пеп Гвардиола жамоасида битта захира ўйини бор. «Саутҳэмптон» эса 24 очко билан 4-ўринда бормоқда.
«Сити» кейинги турда «Ньюкасл»га қарши баҳс олиб боради. Ундан олдин жамоани Англия Лига Кубогида «Арсенал»га қарши баҳс кутиб турибди.
АПЛ
14-тур баҳси
19 декабрь, шанба
«Саутҳэмптон» — «Манчестер Сити» 0:1
Гол: 0:1 – 16 Стерлинг.«Саутҳэмптон»: Маккарти, Вестергор, Бертран, Беднарек, Уокер-Питерс, Уорд-Проуз, Ромеу, Женепо (Редмонд, 59), Уолкотт, Ингз (Телла, 41), Адамс (Нлундулу, 82).
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Стоунз, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Сильва, Стерлинг, Родри, Ферран Торрес (Маҳрез, 72), Гундўған.
Огоҳлантиришлар: де Брюйне (25), Ромеу (38), Уорд-Проуз (42), Эдерсон (81).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)