«Ливерпуль» Англия чемпионатининг 14-турида «Кристал Пэлас»ни мағлубиятга учратди (7:0).
Юрген Клоппнинг «Ливерпуль» бошқарувида Премьер Лигадаги ғалабалари сони 127 тага етди (196 ўйинда). Бу «қизиллар» учун Премьер Лига (1992 йилда ташкил этилган) тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
53 ёшли германиялик мутахассис бу борада Рафаэл Бенитесни ортда қолдирди. Испаниялик мутахассис 228 ўйинда 126 марта ғалаба қозонганди.
Улардан кейин ўринларда Жерар Улье (112 ғалаба, 228 ўйин), Рой Эванс (87, 184) ва Брендан Рожерс (63, 122) бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Клопп 2019/20 йилги мавсум якунларига кўра ФИФА томонидан йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)