Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан ўтувчи М-37 халқаро автомобиль йўлида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 13 декабрь куни соат 20:00 атрофида Пахтачи туманидан ўтган М-37 халқаро автомобиль йўлининг 136-километрида Spark автомбили пиёдани уриб юборган. Натижада пиёда оғир тан жароҳатлари билан Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, мазкур фуқаро касалхонада вафот этган.

Аниқланишича, мазкур ЙТҲга пиёданинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтгани ҳамда ҳайдовчининг тезликни оширгани сабаб бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади