Тиббиёт ютуқлари ёшликни узайтириш, 30 ёшгача бўлган ҳолатни иложи борича кўпроқ ушлаб қолишга ёрдам бермоқда. Орадан яна ўн йил ўтиб, терининг эластиклик, навқиронлигини сақлаш, тери қаришининг олдини олиш учун мутахассислар кўрсатмасига амал қилиш керак. Бунинг учун таркибида табиий коллаген, эластин ва гиалурон кислотаси мавжуд бўлган махсус 5 та маҳсулотдан фойдаланиш тавсия этилади.

Фото: «Домашний очаг»

Ретиноид зардоби

Мунтазам равишда қўлланиши керак бўлган ретинол коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, ҳуснбузар ва доғларга қарши курашади. Шунингдек, ретинолни ўз ичига олган маҳсулотлар жуда нозик ва чуқур жойлашган ажинларни яшириш қобилиятига ҳам эга.

Юзни намлантирувчи совун

Аёл кишида ўттиз ёшдан сўнг терининг табиий ҳимоя қатлами заифлаша бошлайди ва тозаловчи воситалар ҳам қўшимча равишда кучсизлантиради. Шунинг учун дермотологлар юзни ювишда кўпроқ намлантирувчи совундан фойдаланишни маслаҳат беради.

Кундалик SPF намлантирувчи крем

Терини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилиш худди тиш ёки юз ювиш каби одатга айланиши керак. Бунинг энг самарали усули SPF намлантирувчи кремлари бўлиб, уни эрта тонгдан юз терисига суриш керак. Сўнгра кун давомида тери хавфсизлиги ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.

C витаминли намлантирувчи воситалар

C витамини терини эркин радикаллардан ҳимоя қилиш ва қаришга қарши самарали курашишда ёрдам берадиган энг яхши антиоксидантдир. C витамини, аввало, эркин радикалларни зарарсизлантиради, коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантириш орқали тери тузилишининг тикланишига ҳисса қўшади.

Тана учун мўлжалланган намлантирувчи кремлар

Ҳар қандай тери 30 йилдан сўнг суюқлик мувозанатини аввалгидек ушлаб туриш қобилиятини йўқотади. Бу нафақат юз терисига, балки бутун баданга тегишли. Шунинг учун, махсус лосион ёки бутун тана учун мўлжалланган намлантирувчи кремлардан мунтазам фойдаланиш ҳар бир аёлнинг одатий юмушига айланиши керак.