• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик

    Мўъжиза кутманг. Оздирувчи дорилар ҳақида семизгина мақола

    Пандемия даврида эълон қилинган карантин туфайли кўпчиликнинг вазни ортди. Шу жумладан менинг ҳам. Тезда озиш учун самарали усулларни излай бошладим. Ижтимоий тармоқларда тинмай реклама қилинаётган турли оздирувчи дорилар эътиборимни тортди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Рекламада айтилишича, «парҳез қилишингиз шарт эмас. Кунига иккита ичсангиз кифоя. Бир ойда 12 килограммгача озишингиз мумкин» экан.

    Ушбу дориларнинг нархларини сўраб-суриштирсам, 200 минг сўмдан 400 минг сўмгача. Очиғи, бошида бу нархларни эшитиб, наҳотки озиш шунчалик осон ва арзон бўлса, деб ҳайрон қолдим. Кейин юқоридаги гаплар қанчалик ростлигини, оздирувчи дориларнинг фойда ёки зарарини аниқлаш учун бир неча ой суриштирув олиб бордим.

    Бир куни Facebook‘даги аёллар гуруҳида Айжамол исмли фойдалувчининг оздирувчи дори ичганини ва бу соғлиғига ёмон таъсир қилгани ҳақидаги постини ўқиб қолдим. У дорини сотиб олаётганида «дори фойда қилмаса, пулингизни қайтариб берамиз», деб айтганини, аммо вазиятни тушунтирганда сотувчи қиз ўзи нотўғри ичганини айтиб, уни блоклаб қўйганини ёзган эди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Тўлиқроқ маълумот олиш учун Айжамолга боғландим. У воқеани қуйидагича айтиб берди.

    Касбим журналист. Оздирувчи дорилар ҳақида мақола ёзмоқчи эдим. Менда ортиқча вазн борлиги учун оздирувчи дорининг натижасини ўзимда синаб кўрмоқчи бўлиб, 280 мингга сотиб олдим. Ичаётган пайтда Coca-Cola, ширинликлар, фастфуд мумкинмаслигини айтди. Қоидасига риоя қилиб, икки ҳафта ичдим.

    Биринчи ҳафта дори ростдан ҳам зўр натижа берди. Беш кун ичида 4,5 килограмм вазн ташладим. Иштаҳани бўғиб қўяркан. Қорнингиз очмайди, лекин тинмай бошингиз оғриб тураркан. Анчагача бошим айланиб, қон босимим ўйнади.

    Қон босимим 110-70.  Тинмай бошим оғрийверганидан кейин ўлчасам, 80-50 бўлди, эртасига 140-90 бўлди. Кўчада юрганимда, метрога тушганимда, ҳатто ишда ўтирганимда ҳам нафасим қисиб, ҳаво етишмаётгандай бўлаверди. Икки кундан сўнг эса кўнглим айниб, еганимни қайд қилиб ташлайдиган одат чиқардим.

    Иккинчи ҳафтадан бошлаб умуман натижа бермай қўйди. Аксинча, йўқотган вазним ўзимга яна икки кило қўшилиб қайтди.

    Кейин дорини сотган аёлга ёздим. У дорини олаётган пайтимда натижа бўлмаса, пулингизни қайтариб берамиз деган эди. Вазиятни тушунтирдим. Фойда кўрмаганимни, соғлиғим ёмонлашганини, пулимни қайтариб беришини айтдим. Сотувчи қиз у деди, бу деди. Хуллас, тортишиб қолдик. Мени гуруҳидан чиқариб юборди, барча ижтимоий тармоқлардан блоклади.

    Соғлиғим ёмонлашганидан сўнг эндокринологга бордим. Шифокор, гормонимда ўзгариш бўлганлигини, агар сотувчи қиз айтганидай дорини ҳамма курсини ичганимда онкологик касалликка чалинишим мумкинлигини айтди. Айтишича, қонимга витамин етишмай, қон босими ўйнагани учун гормонлар ўзгариши юз берган. Мутахассислар ичишим учун турли витаминлар ёзиб берди. Ҳозир уларни олиб ичяпман. Аҳволим анча яхши.

    Айжамол Жолдасбоева

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Оздирувчи воситаларнинг инсон организмига қандай таъсири бор? Мутахассислардан жавоб олишга ҳаракат қилдик.

    Семизлик, ортиқча вазн бир кунлик муаммо эмас. Йиллар давомида йиғилиб, турли муаммолардан пайдо бўлган ҳолатдир. Мутахассис сифатида ортиқча вазнни йўқотмоқчи бўлганда режа билан ҳаракат қилиш шарт деб ҳисоблайман. Фаолиятим давомида оздирувчи дорилар ҳақида маслаҳатини доимо энг охирги ўринга қўйганман.

    Афсуски, охирги пайтларда таъсири исботланмаган, номаълум сайтларда сотиладиган дориларга алданиб қолиш ҳолатлари кўп бўлмоқда. Очиғи, уларнинг таркибини ҳам билмайман. Аксарият оздирувчи дорилар ҳеч қаерда тасдиғини топмаган. Семизликда тасдиғини топган дорилар сафига уч гуруҳ дорилар киради. Ҳаттоки улар ҳам ҳаёт тарзини ўзгартирмагунча таъсири йўқ.

    Менинг қабулимга мана шу дорилардан наф кўрмаган, наф кўрмагани ҳам майли, ҳатто зарар кўрган аёллар кўп келади. Нима учун ичдингиз деб сўрасам, тез озишим керак эди деб айтишади. Тез озиш бу нореал нарса. Инсон организми жуда ақлли, қанчада озиш кераклигини ўзи билади. Шунинг учун аёлларимиз, қизларимиз бу каби ёлғонларга ишониб қолмасдан, мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда иш кўришларини маслаҳат бераман.

    Дилобар Иброҳимова, эндокринолог

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    «Оздирувчи дори ишлаб чиқарувчи компанияларнинг мақсади — бизнес»

    Бугунги кунда турли хил оздирувчи дорилар кўпайиб кетган. У ҳақиқатан ҳам оздирадими ёки организмни бошқа аъзоларига зарар қиладими, кўпчилик билмайди.

    Яқинда қабулимга шундай мурожаат билан келишди. Аёл киши мунтазам равишда оздирадиган дори ичган ва анорексия касаллигига чалинган. Ҳозир руҳий касалликлар шифохонасида ётибди. Овқатни кўрса, кўнгли озиб, қайт қилади. Ота-онасининг айтишича, аёл жуда кўп оздирувчи дорилар, слим чойлар ичган экан.

    Шунинг учун оздирувчи дорилар ҳақида фикрим салбий. Оздирувчи дори ишлаб чиқарувчи компанияларнинг мақсади — бизнес.

    Кўпчилик аёлларимиз озишни жудаям хоҳлайди-да, ким нима тавсия қилса, дорини сўраб-суриштирмасдан ичаверади. Ҳар бир ичилган дори аёл организмга ҳар хил таъсир қилади.

    Кўп кузатганман, маълум муддат озиб юриб кейин яна аввалги ҳолатига қайтган. Ҳатто ундан-да кўпроқ семириб кетганлар бўлган.

    Кўпинча «бир ойда 10 килограммгача оздирамиз» деган эълонларга кўзимиз тушади. Бундай эълонларга ишониш яхшиликка олиб келмайди. Бирдагина 10 ёки 15 килограмм вазн ташлаш организмни инқироз ҳолатга тушириб қўяди. Одам ким нима деса ишониб кетавермасдан ўзи ҳам маълумотга эга бўлиши лозим.

    Бир нарсани унутмаслик керакки, тана қачон озиб, қачон семиради, ўзи билади. Организмга мақсадсиз ортиқча дори-дармон бериш бошқа касалликларга, хусусан, психик жараёнларга салбий таъсир кўрсатади. Инсон организми, физиологияси инқирозга учрадими, психикада ҳам истайсизми, йўқми, асабийлик, тажовузкорлик, норозилик, ёмон кайфият, ишчанликнинг пасайиши каби ҳолатлар кузатилади. Бу, албатта, оилавий низолар келиб чиқишига ҳам сабаб бўлади.

    Шоира Исоқова, психолог

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Озишнинг қандай самарали йўллари бор? Қандай тез ва осон озиш мумкин?

    Аввало, ҳаёт тарзини ўзгартириш шарт. Токи ҳаёт тарзи ўзгармагунча ҳеч қанақа дори таъсир қилмайди. Ҳаёт тарзи деганда тўғри кун тартибига амал қилиш, вақтида ухлаш, физик ҳаракат, тўғри овқатланиш, сўнг эса организмдаги нуқсонларни бартараф қилишдан иборат ҳисобланади.

    Тез озмоқчи бўлган опа-сингилларимизга мутахассис сифатида тавсиям, ўзингизни севинг, ҳурмат қилинг. Чунки ўзини ҳурмат қилган инсон ўз соғлигига эътиборли бўлади. Рекламалардаги таъсири исботланмаган дорилардан ўзини тияди. Албатта, мутахассис шифокорларга мурожаат қилган ҳолда организмдаги ўзгаришларни топиб, шу билан шуғулланган маъқул.

    Қатъий кун тартибига амал қилиш ва истеъмол қилаётган овқатларига эътиборли бўлишни тавсия қилиб қоламан.

    Дилобар Иброҳимова, эндокринолог

    «Озишни аввало онгимиздан бошлашимиз керак»

    Албатта, аёл озишни истаса, мутахассис эндокринологга мурожаат қилиши керак. Психологга ҳам. Чунки унинг руҳий ҳолати, меҳнат фаолияти, темпераменти, муҳити ўзгариши керак. Тўғридан-тўғри организмга озиш дастури бериш тўғри келмайди. Сабаби, мен озишим керак деган психологик дастур пайдо бўлмагунча озиб бўлмайди.

    Очмоқчи бўлган аёл аввало нима учун семирганини тушуниб етиши керак. Баъзилар сув ичсам ҳам, озгина овқат есам ҳам семираман, дейди. Бу ерда эндокрин ва асаб системасида ўзига хос муаммолар бор. Бу аёлнинг психологик ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

    Ҳар бир аёл гўзал қадди-қоматга эга бўлишни хоҳлайди. Буни онгимиздан бошлашимиз керак. Онг дастуримизга тўғри овқатланиш, жисмоний ҳаракат ҳақида маълумот киритсаккина ниятимизга эришамиз. Бироқ организмини хавфга қўйиб, тўғри келган нарсани ичишни тавсия қилмайман. Бунинг асоратлари оғир бўлиши мумкин. Чунки бизнинг организмларимиз биздан кўра ақллироқ.

    Шоира Исақова, психолог

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Оздирувчи дорилар ҳақидаги афсоналар

    Келинг, сизга оздирувчи дориларга ишонмаслигингиз учун еттита сабаб келтириб ўтаман.
    • Салкам олти ойдан бери Instagram’да оздирувчи дори сотаётган аёлларни, уни реклама қилаётган блогерларни кузатиб келаман. Уларнинг айтишича, оздирувчи дориларни ичаётган пайтда газли ичимликлар, фастфуд истеъмол қилмаслик шарт экан. Аслида булар одамни энг тез семиртирадиган маҳсулотлар ҳисобланади. Газли ичимликлар, фастфуд истеъмол қилинмаса, ўзи шундоқ ҳам озиш мумкин-ку?

    Лирик чекиниш

    Битта одам ўзининг Ford Focus машинасини сотишга бозорга олиб чиқибди. Машинага унчалик тушунмайдиган бир харидор келиб қолиб сўрай бошлабди.

    - Бу қанақа машина ака?

    - Бу форд фокус.

    - Қанақа фокус кўрсатади? — деганакан.

    - Ўтир, кўрасан, — деб машинага чиқишибди. Машинанинг эгаси уйига қараб ҳайдабди.

    Машинанинг тезлиги 200 га чиққанида харидорга қараб:

    - Тўғримиздаги деворга 10 метр қолганда кўзингни юмасан, — деб деворга яқинлаша бошлабди. Деворга яқин келганда пульт билан деворга ўрнатилган гаражнинг эшигини очиб, кириб кетибди.

    Бояги харидор кўзини очса, деворнинг уёғида туришганакан. Қойил қолиб, машинани олиб, чойхонага борибди. Тўрт ўртоғини олиб, уларга ҳам деворга 10 метр қолганда кўзини юмишини айтиб, машинани ҳайдабди. Машина 200 тезликда келиб деворга урилиб, дабдала бўлибди.

    Машинада ўтирганлар:

    - Ваааай, расво қилдинг-ку! — дейишса, рулда ўтирган одам кўзини аранг очиб:

    - Қайси биринг кўзингни юммадинг? — деган экан.

    Бу латифани бекорга келтирмадим. Чунки дорилардан озолмаган аёллар фойда бўлмаганини, пулини қайтариб беришини сўраб, сотувчига ёзса, турли баҳоналар билан пулни қайтариб бермаётган экан. Бундай вазият Айжамол Жолдасбаевада ҳам кузатилган. Бу худди латифадаги кўзини юммагани учун девордан ўтолмаган содда одамнинг айбловига ўхшайди. Тўғрими?

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»
    • Эътибор берсангиз, оздирувчи дорилар косметика сотувчиларида бўлади ёки «Ўрикзор»дан арзонроқ сотиб олиш мумкин. Дорилар ишончли бўлганида, улар дорихонда сотиларди, қўлда эмас.
    • Instagram’даги сотувчиларни кузацам, ҳозирги кунда машҳур бўлган оздирувчи дориларнинг баъзилари қора пакетда қутиси алоҳида, пластинкаси алоҳида олиб келинаркан. Худди айланма йўллар орқали олиб келинган товарларга ўхшаб. Энди айтдим, қўйдим-да!
    • Бир танишим сиз оздирувчи дориларни ёмон деяпсиз, лекин Instagram’даги сотувчилар дори ҳақида яхши изоҳларини сторйъсига қўйяпти-ку, деди. Шунчаки, озгина ўйланг! Ахир ким ўзи сотиб турган маҳсулотини ёмонлаб, зарар кўрдим деб ёзилган изоҳларни қўяди?
    • Энг қизиғи, маза қилиб еб ётавераркансиз, лекин дори туфайли озавераркансиз. Қандай ширин ёлғон-а? Орзуга айб йўқ. Аммо спортсиз, парҳезсиз озиб бўлмайди. Буни истаган мутахассисингиздан сўрашингиз мумкин.
    • Бу дорилар организмингизга салбий таъсир кўрмаслигига кимдир кафолат берадими? Агар жигарингизга ёки бошқа бир аъзойингизга зарар берса, сотувчилар кўрган зарарингизни қоплаб берадими? Менимча, йўқ.
    • Майли, сиз айтгандай бўла қолсин. 250 мингдан 400 минг сўмга бир ойда 10 килограммгача озиб бўлганида, бутун дунё аҳолиснинг 52 фоизи ортиқча вазндан қийналармиди?
    Балки ростдан ҳам оздирувчи дорилардан наф кўраётган аёллар бордир орамизда. Аммо соғлиғингиз шунчаки таваккал қиладиган арзон нарса эмас.

    Мен сизга қўлдан келганча, ҳар қандай оздирувчи дориларнинг организмга зарарини исботлашга ҳаракат қилдим. Самарали озиш ҳақида мутахассисларнинг тавсияларини келтирдик. Ҳаёт сизники. Озиш завқини ҳам жонингиз  оғриғини ҳам бир ўзингиз тортасиз. Хулоса ўзингиздан.

    Хонзодабегим Аъзамова

    11.12.2020, 19:08   Изоҳ (0)   174439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.