• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик

    Замонавий косметологияда мавжуд инъекция турлари: Гўзаллик уколлари ҳақида нималарни билиш керак?

    Ҳарорат, об-ҳаво, қуёшнинг ультрабинафша нурлари, зарарли одатлар, тўйиб ухламаслик ва шу каби бошқа омиллар саломатлик, хусусан, тери аҳволига ҳам салбий таъсир ўтказади ва бу киши юзида ўз аксини топади. Бундай вазиятда юздаги муаммоларни косметик воситалар билан яшириб юрмаслик, мавжуд ёки энди-энди пайдо бўлаётган ажин, тошма ва бошқаларни бартараф қилишга ҳаракат қилиш керак. Кўп ҳолларда юзни массаж қилиш, ниқоб ёки бошқалар самара бермаслиги ва косметик инъекцияларни амалга оширишга тўғри келиши мумкин. Аммо бундан аввал қандай муолажадан қайси вақтда фойдаланиш ва қандай натижа бериши ҳақида маълумотга эга бўлиш керак.

    Фото: Freepik

    Фото: Freepik

    Ботулотоксин

    Юздаги ажинларни кетказиш учун мимика мушакларига таъсир қиладиган  ботулинотерапия косметологияда энг кўп тарқалган муолажалардан бири саналади. Инъекцияда қайси препаратдан фойдаланиш, косметолог текширувидан кейин маълум бўлади. Беморнинг эркак ва аёллиги, териси ҳатто касбига қараб ҳам танлов ўзгариши мумкин. Чунки айрим касб эгалари масалан, санъаткорларда таъсири кўпроқ билинадиган препарат керак бўлиши мумкин. Ботулотоксин терига эмас, мушакларга таъсир кўрсатиш орқали натижа беради. Препарат нерв ва мушаклар ўртасидаги алоқага таъсир ўтказади. Мушаклар қон билан таъминланади, меъёрда вазифасини бажаради, аммо қисқармайди. Мимика мушаклари терига бириккан бўлади. Ёш ўтгани сайин коллаген ва эластин миқдори камайгани ҳисобига ажинлар пайдо бўлади.

    Агар ажинлар юзга қараганда шундоқ кўзга кўринадиган бўлса, ботулотоксин ёрдам беролмаслиги мумкин. Бу муаммони кетказиш учун ажинларни гиалурон кислотасидан фойдаланиш ва бошқа аппаратли  методларни амалга ошириш керак бўлади.

    Ботулотоксин эса мушакларни тинчлантиради, терини таранглаштиради ҳамда ажинларни камроқ кўрсатади. Ажинлар пайдо бўлганидан кейин уларни йўқ қилиш ҳақида бош қотиргандан кўра, уларни олдини олиш тавсия қилинади.

    Биоревитализация ва мезотерапия

    Ушбу ҳар икки муолажа ҳам тери гидрорезервасини тўлдириш, парваришлаш, аминокислота, микроэлемент ва пептидлар билан бойитиш қолаверса, коллаген ва эластин ишлаб чиқарадиган ҳужайралар яъни фибробластларни фаоллаштириш мақсадида амалга оширилади. 25 ёшдан кейин фибробластларнинг табиий ишлаб чиқариш хусусияти камаяди ва қўшимча ёрдам керак бўлади.

    Биоревитализацияни амалга ошириш учун гел кўринишидаги гиалурон кислотасидан фойдаланилади. Муолажа уч мартадан кўп олиб борилмайди, терининг турига қараб энг кўпи билан беш марта бўлиши мумкин.

    Мезопрепаратлар

    Мезопрепаратлар гиалурон кислотасини ичига олиши ёки олмаслиги ҳам мумкин. Суюқ ҳолда бўлгани учун мезококтейл деб аталади. Унинг таркибида  гиалурон кислотадан ташқари, витамин, минерал ва ўсимлик экстрактлари бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам мезопрепаратлардан, ҳуснбузар ва бошқа дерматологик, трихологик муаммоларни бартараф қилишда самарали фойдаланилади. Мутахассислар, максимал натижага эришишни истайдиганлар учун биоревитализацияни, 25-30 ёшдаги териси яхши аёл ва қизлар учун эса мезотерапияни тавсия қилади. Ҳар икки муолажани ўтказишдан аввал кўп суюқлик ичиш керак, шунда самара яна-да тезроқ сезилади.

    Плазмотерапия

    Плазмотерапия беморнинг тромбоцитлардан иборат қон плазмасини тери остига юбориш орқали амалга ошириладиган инексион муолажа. Тромбоцитлар организмнинг шикастланган ҳужайраларини тиклаш ва уларнинг регенерацияда муҳим рол ўйнагани сабаб ҳам ушбу усул билан даволаш кўп ҳолларда самара беради. Сочларнинг ўсишини финекаоллаштириш учун трихологик муолажада ҳам қўлланилиши мумкин. Бошқа муолажалар билан бирга амалга оширилганда, плазмотерапия ҳуснбузар ва бошқа муаммоларда ижобий натижа бериши, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатиши мумкин.

    Эрта қаришни оладиган муолажаларда плазма, ҳужайралар регенерацияси ва коллаген-эластин толаларнинг янгиланиши, шунингдек, тери ранги ва кўринишини яхшилайди.

    Филлерлар

    Ёшга хос ўзгаришларни коррексияси учун қўлланадиган филлерлар асосида  гиалурон кислотаси бўлади ва ундан контур пластикаси учун фойдаланилганда терида камида бир ой туради. Аммо аксари ҳолларда қанчалик узоқ туриши турмуш тарзи ҳамда кишида мавжуд касалликларга ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, гипотериозда гиалуронидаз ферменти миқдори юқори бўлади ва бу гиалурон кислотасига салбий таъсир қилади.

    Филлерларни шартли равишда учга бўлиш мумкин:

    Юмшоқроқ филлерлар

    Пешона, кўз бурчагидаги ва бурун атрофидаги кичик ажинлар ва лабни номига намлантириш учун ишлатилади.

    Ўртача филлерлар

    Бўйиндаги ажинлар, бурун атрофидаги ва лаб контур пластикаси, осилиб қолган оғиз бурчагини юқорига кўтариш шунингдек, қулоқ пластикасида ҳам ишлатилади.

    Қаттиқ филлерлар

    Яноқларни катталаштириш, ияк ва чакакни, аниқроқ айтганда юз шаклини ўзгартириш ва ундаги айрим қисмларга урғу беришда фойдаланилади.

    Коллогенастимуляторлар

    Филлерлар юздаги коллаген ишлаб чиқарадиган ҳужайраларга ижобий таъсир қилгани билан асоси калций гидроксиапатитдан иборат бўлган препаратлар энга яхши самара беради. Юз ва бўйинга қўлланилганда, коллаген синтезини фаоллаштиради. Беморнинг ёшига қараб бир ёки икки муолажа тавсия қилиниши мумкин.

    Липолитиклар

    Липолитик ёғни парчалаш хусусиятига эга бўлган препаратлар бевосита тўғридан-тўғри ёки тўғри ёғ ҳужайраларига таъсир қилмайдиганга бўлинади. Иккинчиси микроциркуляцияни яхшилаб, озишга таъсир қилиши мумкин.Ёғ қатлами қалин бўлмаган тана қисмлари масалан юзга, тўғридан-тўғри таъсир қилмайдиган липотиклардан фойдаланган маъқул. Тана учун тўғридан-тўғри таъсир қиладиган ёки ҳар иккисининг комбинациясидан фойдаланилган яхши. Аммо липолитиклар ёрдамида озиш мумкин эмас, шунчаки маълум тана қисмининг ўзинигина кичрайтириш мумкин. Спорт ва парҳез тутганда ҳам кирмайдиган танадаги қисм масалан, юз тагининг осилгани, қорин ва тиззадаги ёғларни кетказиш учун айни муддао.

    Муолажани умумлаштириш мумкинми?

    Инъекцияларни бир вақтни ўзида ёки орасида бироз тафовут билан умумлаштириш мумкин. Шунингдек, ботулотоксин ва мезококтейлларни ҳам комплекс қўллаш мумкин ва бу нейромезолифтинг деб аталади. Аввалига беморнинг пешона ва қошлари орасидаги муаммоли қисмлар ботулотокс билан ишлов берилади кейин эса бутун юзга ботулотоксин қўшилган мезококтейлдан фойдаланиб муолажа амалга оширилади. Ушбу муолажадан кейин терининг ёғланиши, майда ажинлар ва қизариш каби муаммолар бартараф бўлади. Бу даволаш муолажаси эмас, аммо ундан кейинги эстетик самара 2 ҳафтадан кейин сезилиб, 4-6 ойгача давом этади.

    Мавзуга доир:

    • Ботокс қилдирмоқчи бўлсангиз, билиб қўйиш зарар қилмайдиган маълумотлар
    • Пешонага нима учун ажин тушади ва ундан қандай халос бўлиш мумкин?
    • Пластик жарроҳликка муккасидан кетиб, ҳуснини йўқотган жаҳон шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    14.12.2020, 18:15   Изоҳ (0)   28267
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкалик қиз фотошоп орқали турли мамлакатлардаги гўзаллик стандартлари фарқ қилишини исботлади (фото)

    13.12.2020, 13:53

    Ёғли тери учун макияж: Юз ялтираб қолмаслиги учун нималарга эътибор бериш керак?

    12.12.2020, 11:58

    Ўткир, ширин ва жуда оғир: аёлларнинг эркакларга ёқмайдиган 6 та атри

    11.12.2020, 19:41

    Мўъжиза кутманг. Оздирувчи дорилар ҳақида семизгина мақола

    11.12.2020, 19:08

    Пилинг, скраб ва массаж: Уй шароитида қилса бўладиган СПА муолажалари

    10.12.2020, 14:19

    Маникюрдан воз кечилганда юз берадиган 7 та ўзгариш

    10.12.2020, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижоннинг икки тумани “Ташаббусли бюджет”да овоз бермайди — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ўзбекистон | 22 август, 00:07

    Хитой ва америкалик олимлар биноларни совитадиган цемент ишлаб чиқди

    Дунё | 21 август, 23:50

    Ўзбекистонда аёллар раҳбарлик қилувчи кичик корхона ва фирмалар сони очиқланди

    Ўзбекистон | 21 август, 23:40

    Дания китобхонликни ривожлантириш учун китобларга қўйилган 25 фоизлик солиқни бекор қилади

    Дунё | 21 август, 23:30

    Етти ойлик инфляция даражаси 4 фоизни ташкил этди — Статқўм

    Иқтисодиёт | 21 август, 23:20

    DeepSeek сунъий интеллекти янгиланган моделини тақдим этди

    Дунё | 21 август, 23:10

    АҚШда механик 10 йил олдин йўқолган ҳамённи капот остидан топиб, эгасига қайтарди

    Дунё | 21 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.