• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Хаёлингизга ҳам келмагани аниқ: Таом мазасига таъсир кўрсатадиган 8 хато

    Таом мазасининг қандай чиқиши нафақат унга қўшилган маҳсулотлар сифати билан, балки тайёрланиш жараёни билан ҳам боғлиқ.

    Фото: Freepik

    Фото: Freepik

    Таом пишаётган вақти печ эшигини қайта-қайта очиш

    Таом ёки маълум егуликнинг қанчалик пишганини текшириш учун печ эшигини қайта-қайта очиш ярамайди. Чунки ҳар очилганда печ ичидаги ҳарорат пасаяди ва тайёр бўлиш жараёни чўзилади. Ҳароратнинг ўзгариши эса таомнинг мазасига таъсир қилмай қолмайди, торт ва пироглар эса кутилганидек шишиб чиқмайди, яхши кўтарилмайди. Маффин, кекс ва бисквит пиширишнинг илк 15-20-дақиқасида очиш керак эмас. Яхшиси, қандай пишаётганини билиш учун печ чироғини ёқиб, эшигидаги ойнадан қараш керак. Бошқачасига иложи бўлмаган тақдирда, иссиқликни ташқарига чиқиб кетмайдиган даражада тез текшириб олинг. Аслида эса таомнинг тайёрланиш рецептида келтирилган вақтдан кейингина уни очиб кўриш мумкин бўлади.

    Таом пишаётган вақтда таъмини тотиб кўрмаслик

    Таомни рецепт асосида тайёрлаган тақдирингизда ҳам уни таъмини тотиб кўришни унутманг. Пишганидан кейин мазаси ўйлаганингиздек бўлмаганига ажабланиш ўрнига ҳар гал янги қўшимча масалан, туз ёки зира қўшганингизда текшириб кўринг.

    Рецептни нотўғри ўқиш

    Қанчалик ажабланарли туйилмасин, янги таом тайёрлашдан аввал рецептини диққат билан ўқиб чиқиш керак. Аввал тайёрлаб кўрилмаган егуликни пишириш давомида адашиб кетиш осон. Шошмасдан, диққат билан тайёрланганда адашиш эҳтимоли кам бўлади. Рецептда келтирилган маълумотларда  янглишлик бўлиши, тўғри ёзилган тақдирда ҳам маҳсулотлар миқдорида чалғиб кетиш мумкин. Шу сабабдан яхшиси бир таом рецептини 2 ёки 3 манбадан кўриб, солиштиринг. Шунда ўзингизга тўғри келадиганини топишингиз мумкин.

    Қовуриш учун бир ёғдан фойдаланиш

    Аксари уй бекалари асосан ўсимлик ёки зайтун ёғидан фойдаланади аммо ҳамма таомга ҳам бу мос келавермаслиги мумкин. Баъзи ҳолларда узоқ қизиб кетганидан кейин ёғ тутаб токсик хусусиятга эга бўлиши бу эса таом мазаси ўзгаришига таъсир қилиши мумкин. Танлов борасида чекланманг, сариёғдан, кокос ёғи ва ҳатто ғоз ёғидан ҳам фойдаланинг.

    Товани тўлатиб таом тайёрлаш

    Таом тайёрлаш жараёни сабрни талаб қилади. Унутманг, товани тўлиб тошириб пишириш овқат сифатига таъсир қилади. Таомлар бир-бирига ҳаддан ортиқ яқин бўлганида ҳаво ва иссиқлик тақсимоти бузилади. Бу ҳам етмагандек одатдагидан узоқроқ пишади. Овқатнинг ярми бўтқа ҳолига келиб, қолган маҳсулотлар қовурилмаслиги ёки пишмай қолиши мумкин. Яхшиси иккита товада икки порция қилиб пиширинг.

    Овқатни керагидан кўп аралаштириш

    Сабрсиз уй бекасига хос яна бир симптом овқатни ўз ҳолига қўймасдан, аралаштиравериш ҳисобланади. Усти қизариб кисир-кисир бўлиб чиқиши керак бўлган айрим таомларни аралаштиравериш кўнгилдагидек чиқмаслигига сабабчи бўлиши мумкин.

    Кўз билан мўлжаллаш

    Тарозидан фойдаланмаслик ёки туз ёки шакарни қошиқсиз ўлчаб солишни профессионалларга қўйиб беринг. Натижадан ҳафсала пир бўлгандан кўра, вақтида ўлчаб солган яхши. Айниқса торт ва пирог тайёрлашда аниқликка амал қилиш керак. Бунда фақат порция эмас, маҳсулотлар ҳарорати ва қўшиш кетма-кетлиги ҳам муҳим роль ўйнайди.

    Ҳарорат режимига амал қилмаслик

    Таом тайёрлашдан аввал маҳсулотлар ҳароратига эътибор қаратинг. Масалан стейк тайёрланадиган гўштни музлаткичдан аввалроқ олиб қўйиш керак. Йўқса, қовуриш жараёни чўзилиши, усти куйиб ичи хом бўлиб қолиши мумкин. Қат-қат ва қумоқ-қумоқ хамирли егуликлар учун эса маҳсулотлар ҳарорати совуқ бўлгани яхши. Бошқа хамирли таомлар учун эса маҳсулотларни музлатгичдан эртароқ олиб қўйган яхши.

    Маҳсулотларни ўтмас пичоқ билан тўғраш

    Ўтмас пичоқ билан тўғралганда маҳсулотлар шакли кўнгилдагидек чиқмаслиги масалан, помидорга ўхшаш сабзавотлар эзилиб кетиши бу эса таом таъмига таъсир қилиши мумкин. Қолаверса, бундай пичоқдан фойдаланганда ўзингизга ҳам шикаст етказишингиз мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Фақат ширинлик эмас: Уддабурон уй бекаси творогдан тайёрлаши мумкин бўлган 5 егулик
    • Бола овқатланишни истамай хархаша қилса, нима қилиш керак?
    • Микротўлқинли печ нималарга қодир? Ишингизни осонлаштирадиган 10 лайфхак

    16.12.2020, 12:59   Изоҳ (0)   18953
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирли душман: Нима учун тиш ковлагичдан фойдаланмаслик керак?

    14.12.2020, 22:46

    Қишда ёзги либосларни қандай кийиш мумкин? 6 та фойдали тавсия (фото)

    11.12.2020, 20:42

    Сочларни тезроқ ўстириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлар

    11.12.2020, 16:38

    Янги йил совғаси учун ажойиб ғоя: шоколадли гулдаста тайёрлаймиз (фото)

    10.12.2020, 15:37

    Косметик воситаларнинг умрини қандай узайтириш мумкин?

    09.12.2020, 20:43

    Кундалик турмушдаги пиёз бартараф эта оладиган муаммолар

    08.12.2020, 22:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.