Президент Шавкат Мирзиёев Баҳрайн Мустақиллиги куни муносабати билан мамлакат подшоҳи Ҳамад ибн Исо ал-Халифага қутлов йўллади.
Маълумот учун, 1971 йил 14 августда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Баҳрайн аҳолиси ўртасида ўтказган сўровидан сўнг мамлакат инглизлардан мустақиллигини эълон қилган.
Шундан сўнг Баҳрайн 1971 йил 14 августда ўз мустақиллигини эълон қилди, бунда инглизлар билан дўстлик шартномаси имзоланиб, икки томон ўртасида илгари тузилган шартномалар бекор қилинди.
Гарчи 14 август Баҳрайн инглизлардан мустақиллигини олган сана бўлса-да, қироллик ушбу санани нишонламайди ва алоҳида кун сифатида белгиланмаган. Бунинг ўрнига, мамлакатда ҳар йили 16 декабрь Миллий кун сифатида нишонланади, бу подшоҳ Исо бин Салмон ал-Халифа тахтга чиққан кунга тўғри келади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига Мустқаиллик куни муносабати билан табрик йўллаган эди.
Изоҳ (0)