Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатда Осиё Кубоги—2027 мусобақасини ўтказиш бўйича берган аризасини қайтариб олди. Бу ҳақда ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.

Фото: ОФК

Фото: ОФК

Қайд этилишича, ЎФА Осиё футбол конфедерациясига Осиё Кубоги—2027 мезбонлиги учун топширган аризасини қайтариб олиш бўйича расмий билдириш билан чиққан.

Шу тариқа Ўзбекистон Осиё Кубоги мезбонлиги учун курашдан чиқди. Мезбонлик учун даъвогарлар эса айни дамда 4 тани ташкил этмоқда: Ҳиндистон, Эрон, Қатар, Саудия Арабистони.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йил июнь ойида футбол бўйича Осиё Кубоги—2027 мусобақаси мезбонлиги учун ариза топширганди.

Ўшанда ОФК тендер қатнашчиларининг имкониятларини баҳолашни бошлаб юбориши ва якуний қарор 2021 йилда чиқарилиши айтилганди.

Маълумот учун, 2020 йил май ойида 2030 йилги Осиё ўйинлари мезбонлигига даъвогар давлатлар рўйхати эълон қилинганди. Аввалроқ ушбу мусобақа мезбонлигига ўз номзодини қўйиши айтилган Ўзбекистон ариза топширмагани маълум бўлганди.

Футбол бўйича Осиё Кубоги мезбонлиги учун қуйидаги асосий талаблар мавжуд:

  1. Халқаро аэропортдан 200 километр оралиғида жойлашган камида 2 та шаҳар ва 8 та стадион, шу билан бирга ҳар бир стадионнинг минимал сиғими гуруҳ босқичи баҳслари (очилиш ўйинидан ташқари), 1/8 ва 1/4 ўйинлари учун 20 мингдан кам бўлмаслиги керак.
  2. Ярим финал ўйинлари учун 40 минг кишини ўз бағрига сиғдира оладиган стадион, очилиш ва финал учун учрашувлари учун эса 50 минг кишилик стадионлар керак бўлади. Шунингдек, стадионлардаги ёритиш тизими 2,5 минг люксдан кам бўлмаслиги лозим.
  3. Шу билан бирга мезбон мамлакатда камида 30 та беш юлдузли меҳмонхоналар фаолият юритиши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди