Автомобиль бўёқларини етказиб бериш билан шуғулланувчи Американинг Axalta Coating Systems компанияси ҳар йили ўтказадиган тадқиқотлари натижаси билан бўлишди. Унга кўра, кетма-кет 10 йилдан буён янги машиналар орасидаги энг машҳур ранг — оқлигича қолмоқда, деб хабар беради Motor.
Компания ҳисоботида ёзилишича, дунёдаги барча янги автомобилларнинг 38 фоизи оқ рангга бўялган. Эътиборли жиҳати, бу каби машиналарнинг улуши ўн йилдан буён деярли ўзгаришсиз қолмоқда.
Рейтингнинг иккинчи поғонасида 19 фоиз кўрсаткич билан қора ранг ўрин олди. Топ-3’ликнинг сўнгги ўрни кул рангга насиб этди — 15 фоиз. Шунингдек, таҳлилчилар рангларнинг автомобиль сегментига боғлиқлигини, бундан ташқари, унинг географик жойлашувини ҳам кузатган.
Масалан, Европада харид қилинадиган автомобилларнинг 62 фоизи қора ёки кул рангда — бу ерда оқ рангнинг улуши сезиларли даражада кам. Хитойда эса оқ рангга талаб юқори: у ердаги автомобилларнинг 57 фоизи шу рангга бўялган.
Аввалроқ дунёда бир дақиқа ичида энг кўп машина ишлаб чиқарадиган автомобиль компаниялари рейтинги эълон қилинганди.
Изоҳ (0)