Ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар соҳасидаги ихтиролари билан танилган Американинг Waymo компанияси янги принципда ишлайдиган хавфсизлик ёстиқчасини патентлади. Ихтирочиларнинг таъкидлашича, ушбу ёстиқча йўловчини тўлиқ тўсиб, оддий ёстиқчалардан кўра яхшироқ ҳимояни таклиф этади, деб хабар беради Motor.
Waymo’нинг патент ҳужжатларида ихтирога «Deployable passenger enclosure» ёки «Буриладиган йўловчи йўстиғи» дея таъриф берилган. Қурилманинг ишлаш принципи ҳақида тақдим этилган суратлар орқали тасаввурга эга бўлиш мумкин: унда тўқнашув вақтида очилиб, ҳайдовчининг бутун танасини худди пилла каби «ўраб» оладиган катта эйрбег тасвирланган.
Таъкидланишича, зарурат туғилганида салонга яна битта шунақа ёстиқчани жойлаштириш мумкин — у олд ўриндиқдаги йўловчини ҳимоя қилади ва «авария вақтида жароҳат олиш эҳтимоллигини» сезиларли даражада камайтиради.
Waymo ушбу патентни олиш учун аризани 2018 йилнинг июнида берган, бироқ компанияга ҳужжат жорий ҳафтада топширилган. Ҳозирча ихтирочилар инновацион эйрбегга оид батафсил маълумотларни ошкор этмаган.
Изоҳ (0)