Россиялик хакерлар АҚШ молия вазирлиги ҳамда Tелекоммуникация ва ахборот миллий бошқармаси (NTIA) — АҚШ савдо вазирлиги бўлинмаси тизимларига бузиб кирди. Бу ҳақда Reuters ва The Washington Post манбалари хабар берди, деб ёзади Meduza.

Фото: «ТАСС»

Ҳужум ортида Cozy Bear (APT29 сифатида ҳам маълум) гуруҳи турибди, уни Россия махсус хизматлари билан боғлашади. The Washington Post ҳамсуҳбатлари айтиб беришича, хакерлар идора ходимларининг электрон почталарига кирган. Бу 2020 йил баҳорида бўлиб ўтгани тахмин қилинмоқда.

Киберҳужум, эҳтимол, шу жумладан АҚШ ҳукуматига ҳам хизмат кўрсатадиган SolarWinds IT-компанияси янгиланмалари орқали юз берган. SolarWinds унинг 2020 йил мартидан июнигача чиқарилган янгиланмаларидан «миллий давлат» ўз мақсадларида фойдаланган бўлиши мумкинлгини тасдиқлади.

The New York Times ушбу хакерлик ҳужумини сўнгги беш йилда АҚШ ҳукумати тизимларига қилинган энг йирик ҳужумлардан бири деб атади.

Россиянинг АҚШдаги элчихонасига мақолага жавобан, «Россия виртуал маконда ‘ҳужумкор’ операцияларни ўтказмаслиги»ни маълум қилди.

CozyBear ёки APT29 — АҚШ маълумотларига кўра, Россия Федерал хавфсизлик хизматига алоқадор хакерлик гуруҳи. Cozy Bear яна бир Fancy Bear (у Россия бош разведка бошқармаси билан боғланади) гуруҳи билан биргаликда аввалроқ Демократик партия раҳбарияти, Ҳиллари Клинтон штабининг бошлиғи Жон Подеста ва бошқа сиёсатчиларнинг ёзишмаларини қўлга киритганликда айбланган эди.