Франциянинг France Football нашри футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячилар номини маълум қилди.
- Энг яхши қанот ярим ҳимоячилари — Диего Марадона, Пеле.
- Энг яхши марказий ярим ҳимоячилар — Хави, Лотар Маттеус.
Хави фаолиятининг катта қисмини «Барселона»да ўтказган ва Испания терма жамоаси етакчиси бўлган. Маттеус эса «Бавария» ва Германия терма жамоасидаги ҳаракатлари билан танилган.
Нашр 3-4-3 схемаси бўйича барча даврлар рамзий терма жамоасини тузиб чиқмоқда. Ғолиблар «Олтин тўп» соврини овоз бериш жараёнида иштирок этадиган 140 нафар журналист ўртасидаги сўровномага кўра аниқланди.
Аввалроқ барча даврларнинг энг яхши дарвозабони ва энг яхши ҳимоячилар аниқланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)