«Ливерпуль» ва «Лион» клублари собиқ бош мураббийи Жерар Улье вафот этди.
Франциялик мутахассис 13 декабрдан 14 декабрга ўтар кечаси 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Улье «Ливерпуль» ва «Лион»даги мураббийлик фаолияти билан машҳур.
У мерсисайдликларни 1998—2004 йиллар мобайнида бошқариб борган ва клуб билан УЕФА Кубоги (2000/01 йилги мавсум), УЕФА Суперкубоги (2001 йил), Англия Кубоги (2000/01), Англия Суперкубоги (2001), икки марта Англия Лига Кубоги (2000/01, 2002/03) бош совринига эга чиққан. Шунингдек, Премьер Лигада 2001/02 ва 2000/01 йилги мавсумларда мос равишда 2 ва 3-ўринни қўлга киритган.
«Лион»ни 2005—2007 йилларда бошқариб, жамоа билан икки бор Франция чемпиони бўлган (2005/06 ва 2006/07).
Шунингдек, мутахассис «Ланс», ПСЖ ва «Астон Вилла» клубларини бошқариб борган. Жерар бир неча йиллар давомида Франция терма жамоасида турли лавозимларда фаолият юритган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)