Мексиканинг Тартибга солиш агентлиги Pfizer ва BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган COVID-19 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишни маъқуллади. Бу ҳақда 12 декабрь, шанба куни мамлакат соғлиқни сақлаш котибияти раҳбарининг ўринбосари Уго Лопес-Гателга таяниб «Интерфакс» хабар қилди.
«Тиббиёт соҳасидаги хатарлардан ҳимоя қилиш бўйича федерал комиссия 26 ноябрдан бошлаб барча тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқмоқда ва 11 декабрь куни комиссиянинг 24 вакили ушбу вакцинадан фавқулодда фойдаланиш эҳтимоли тўғрисида якдил ижобий хулосани чиқарди», — дея эълон қилди Уго Лопес-Гатель Мехико шаҳридаги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни АҚШда ҳам Pfizer вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилганди.
Маълумот учун, Мексика ушбу вакцина билан эмлашни Буюк Британия, Баҳрайн, Канада ва АҚШдан сўнг бошлайдиган бешинчи мамлакат бўлди.
Изоҳ (0)