• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Шукрона»даги Марям — Одина Тўхтасинова: Таржимондан актрисага айланган ҳамшира (фото)

    Одина Тўхтасинова «Севги» ва «Шукрона» сериаллари орқали томошабинлар эътиборини қозонди. Журналист Наргиза Муродова ёш актриса билан суҳбат уюштирди.

    Фото: Одина Тўхтасинованинг шахсий архивидан

    «Ҳамшираликни эплай олмадим»

    Оиламизга санъат бегона, аммо бувим раҳматли болалигимдан актриса бўлишимни орзу қилган. Чунки мактаб чоғларида санъатга жуда қизиқардим. Аммо ота-онам санъаткор бўлишимни исташмади. Шу боис мактабни тамомлаб, ҳамширалик бўйича таҳсил олдим. Аммо мутахассислигим бўйича фаолият юритолмадим. Коллежни тамомлагач, бир муддат касалхонада ишлаганман. Оғир аҳволдаги беморларни кўриб, руҳан қийналдим. Шундан сўнг тиббиёт соҳасида ишлолмаслигимни англаб етдим.

    Актриса режиссёр ва актёр Сарвар Исаев билан.

    Актриса режиссёр ва актёр Сарвар Исаев билан.
    Фото: Одина Тўхтасинованинг шахсий архивидан

    «Таржимонлик соҳасидан актрисаликка»

    Жамиятда ўз ўрнимни топиш учун жиддий интилганман. Шу боис, икки йил давомида хориж тилини ўргатувчи ўқув марказга қатнадим. Корейс тилини мукаммал ўрганиб, таржимонлик фаолиятимни бошладим. Аммо болаликдаги санъатга бўлган иштиёқим сўнмади. Кастингларда иштирок этиб турдим. Илк ролимни Даврон Умаров режиссёрлигидаги «Жанговор қайнона» фильмида ижро этганман, ундан кейин «Қадам» сериалида суратга тушдим. Гарчи роллар у қадар катта бўлмаса-да, ўзим учун жуда қадрли.

    Фото: Одина Тўхтасинованинг шахсий архивидан

    «Севги» сериали ва режиссёр билан муносабати

    Режиссёр Дурдона Тўлагонова билан танишишимга Зарнигор Ғаниева сабабчи бўлган. Ўша пайтда Дурдона опа «Журналист» сериалини суратга олаётганди. Зарнигор опа «Кичик эпизод роль бор, ўйнаб бероласизми?» деган. Табиийки, таклифни жон деб қабул қилганман ва кичик ролим «Севги» сериалига таклиф этилишимга сабаб бўлган. Ундан кейин «Шукрона» сериалида асосий ролни ишониб топширишди. Ростини айтсам, илгари роль ўйнашни чиройли кийиниб, кадр олдида туриш деб тушунган эканман. Марям роли орқали унинг нақадар қийинлигини англадим.

    Актриса ўғиллари билан.

    Актриса ўғиллари билан.
    Фото: Одина Тўхтасинованинг шахсий архивидан

    Оиласи ва фарзандлари ҳақида

    «Турмушга чиққанмисиз? Биз сизни оила қуриш остонасидаги қиз деб ўйлагандик?» деган гапларни кўп эшитаман. Эрта оила қурганим боис ўғилларим анча улғайиб қолишган. Катта ўғлим Амирхон 13 ёшда, Темурхон эса 12 ёш. Турмуш ўртоғим оилавий расмларни ижтимоий тармоқларга жойлашимни унчалик ёқтирмайди. Улар санъатни тушунгани билан жаҳллари чиқадиган вазиятлар ҳам бўлиб туради. Чунки охирги пайтларда «Шукрона» сериалининг сёмка жараёнлари 13-14 соат давом этаяпти. Аммо навбати билан ўғилларим мен билан бирга сёмка жараёнларида иштирок этишади.

    Фото: Одина Тўхтасинованинг шахсий архивидан

    «Асосий касбимни давом эттираман»

    Албатта, асосий касбимни давом эттираман. Аммо санъатга ҳам шунчаки хобби деб қараш ниятим йўқ. Агар ижроларим халққа манзур бўлаётган бўлса, давом эттираман.

    Маълумот учун, Одина Тўхтасинова 1988 йил 26 февраль санасида Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида таваллуд топган. Шу кунгача «Жанговор қайнона», «Қадам», «Севги» ва «Шукрона» фильм ва сериалларида суратга тушган. Аммо унга кўпроқ «Шукрона» сериалидаги Марям роли омад олиб келди.

    Фото: Одина Тўхтасинованинг шахсий архивидан

    Фото: Одина Тўхтасинованинг шахсий архивидан

    Мавзуга доир:

    • «Элчининг қизи» сериалидаги ҳамкасбига ошиқ бўлган Энгин Акюрек ҳақида фактлар
    • «Қора ният»даги Шаҳика — Несрин Жавадзаде ҳақида қизиқарли фактлар
    • «Қора ният»даги Йилдиз — Эда Эже ҳақида нималарни биламиз?
    • Зулейҳа – Ҳилал Алтинбилек ҳаётда ҳам сериалдаги партнёрига кўнгил қўйганми?

    11.12.2020, 11:27   Изоҳ (0)   145106
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жорж Клуни суратга олиш ишлари учун кескин озгани сабаб касалхонага тушиб қолди

    11.12.2020, 09:26

    «Довод», «Сопрано клани» ва «Тахтлар ўйини»: Reddit йилнинг энг кўп муҳокама қилинган фильм ва сериалларини рейтингни эълон қилди

    10.12.2020, 16:14

    «Ишдаги ишқ» фильми юлдузи Алиса Фрейндлих 86 ёшда. Актриса ҳақида кўпчилик билмайдиган қизиқарли маълумотлар (фото)

    08.12.2020, 22:47

    «Уддалаб бўлмас топшириқ-8» фильми космосда суратга олинади

    08.12.2020, 19:45

    Эпизод роллари билан эътибор қозонган ёш актёр Мирафзал Шофайзиев ҳозир қаерда? (фото)

    08.12.2020, 14:19

    8 декабрь куни «Ибрат» ва «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмлари телеканаллар орқали намойиш этилади

    08.12.2020, 10:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.