Кореялик таниқли режиссёр Ким Ки Дук Латвияда, коронавирус оқибатида вафот этди, деб ёзади «Делфи».
Хабарда айтилишича, Канн, Венеция ва Берлин кинофестиваллари лауреати Латвияга 20 ноябрь куни келган, 5 декабрдан бери эса алоқага чиқмаётган эди.
11 декабрь куни режиссёрнинг коронавирус асоратларидан вафот этгани маълум бўлди.
Латвияга режиссёр Эстония орқали Санкт-Петербургдан борган. Норасмий маълумотларга кўра, режиссёр Юрмаладан уй сотиб олиб, Россияда яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатномани қўлга киритмоқчи бўлган. Бироқ Ким Ки Дук олдиндан режалаштирилган учрашувга келмаган.
Шундан сўнг режиссёрнинг ҳамкасблари ундан хавотирланиб, Ким Ки Дукни касалхоналардан излай бошлаган. Қидирув жараёни беморларнинг шахсий маълумотлари сир тутилгани боис қийин кечган.
11 декабрь куни режиссёрнинг Cовид-19 асоратлари оқибатида касалхонада вафот этгани маълум бўлди.
Маълумот учун, Ким Ки Дук— бутун дунёга машҳур жанубий кореялик режиссёр ва ссенарист.
У «Пета», «Бўш уй» фильмлари учун Венеция, «Ариран» фильми учун Канн, «Самариялик қиз» фильми учун Берлин кинофестивали лауреати бўлган.
Изоҳ (0)