Самарқанд вилояти Иштихон туманида Matiz ва Nexia автомобиллари қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, бир-бирига тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Иштихон туманидан ўтувчи 4Н-555 автомобиль йўлининг 7-километрида 6 декабрь куни Nexia ва Matiz автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Маълум бўлишича, иккала транспорт воситаси катта тезликда бир-бирининг йўлига чиқиб кетган ва юзма-юз тўқнашув содир бўлган.
Натижада Matiz ҳайдовчиси ҳодиса жойида вафот этган. Nexia салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)