Россиянинг Самара ва Новосибирск вилоятларидан Марказий ҳарбий округнинг махсус топшириқлар бўлинмаси ҳарбий хизматчилари қўшма махсус-тактик машғулотларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.
Маълум қилинишича, машғулотлар Термиздаги полигонда 9—12 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Машғулотлар давомида Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари шартли душманнинг орқа томонида махсус операция ўтказади. Операция давомида вертолётдан десант тушириш, раведка-қидирув ҳаракатлари, топшириқ бажарилганидан кейин гуруҳни эвакуация қилиш амалга оширилади.
Шунингдек, машғулот вақтида ўта муҳим объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш ҳамда диверсион гуруҳларга қаршилик кўрсатиш бўйича машқлар бажарилади.
Изоҳ (0)