• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёда ёлғон хабарлар йўқолади, шаҳарлар қаровсиз қолади, қайтага ишлаш шарт бўлмайди. Saxo Bank 2021 йил учун «ҳайратга солувчи башоратлар»ни эълон қилди

    Даниянинг Saxo Bank инвестиция банки 2021 йил учун «ҳайратга солувчи прогнозлар»ни эълон қилди. 18 йилдан буён эълон қилиб келинадиган башоратларни банкнинг ўзидагилар «молиявий бозорларга катта таъсир ўтказиши мумкин бўлган эҳтимолдан узоқ ҳодисалар» деб атайди. Банк анъанавий тарзда 10 та прогнозни эълон қилади, Meduza улардан эътиборга энг лойиқ бўлганларини танлаб олди.

    Фото: LETA

    Фото: LETA

    Блокчейннинг ривожланиши сохта янгиликларга нуқта қўяди

    2021 йилда ҳатто яхши обрўга эга янгилик етказувчиларга нисбатан ишончнинг йўқолиши даражаси ҳам кескинлашади, бунинг натижасида йирик медиакомпаниялар ва ижтимоий тармоқлар ёлғон хабарларга қарши жиддий чоралар кўришга мажбур бўлади. Янгиликлар контенти умумий блокчейн-тармоққа бирлаштирилади, у янгиликларнинг ишончлилигини асл манбанинг ўзига қадар текшириш имконини беради. Кўчириб ёзишда мазмунга киритилган ҳар қандай ўзгаришларни ҳам текшириш мумкин бўлади. Twitter ва Facebook ўзларини текширувчи органлар томонидан бўладиган танқид ва қўшимча назоратдан ҳимоя қилиш учун янги технологияга анчагина маблағ киритади. Шу сабабли ҚАнон каби фитна назариялари ёки коронавирус пандемияси ҳақидаги дезинформация бу платформалардан тезликда йўқолади.

    Amazon Кипрга кўчиб ўтади

    2021 йил йирик технологик компаниялар ҳамда корпорациялар тобора кўпроқ қудратга эга бўлиб, ўта кам солиқ тўлаяпти, деган фикрда бўлган ҳукуматлар ўртасидаги ишончсизликни чуқурлаштиради. Америкалик мансабдорлар томонидан зиддият ўсиб бориши туфайли Amazon бош қароргоҳини Кипрга кўчиради. Ялпи ички маҳсулоти Amazon’нинг АҚШдан ташқаридаги даромадларидан тўрт марта камроқ бўлган оролнинг ҳукумати мамлакат ташқи қарзини камайтиришга ёрдам берадиган катта-катта солиқ тушумларидан мамнун бўлади. Ҳатто Кипр ҳукумати Amazon маслаҳатчилари раҳбарлигида солиқ қонунчилигини қайта ёзиб, даромад солиғи ставкаларини пасайтириши мумкин, бу эса аҳоли томонидан ижобий қарши олинади. Аммо Европа регуляторлари Amazon’ни ўз хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиқишга, Кипрни эса солиқ қонунчилигини Евроиттифоқ меъёрларига мувофиқлаштиришга мажбур қилади. Айни вақтда АҚШ ва бошқа мамлакатлар ҳам онлайн-монополияга ҳужум бошлайди.

    Шартсиз таянч даромад мегаполисларнинг қаровсиз қолишига олиб келади

    Пандемиянинг иқтисодиётга таъсири тенгсизликнинг кучайишига ва инқироз туфайли иш ўринларининг оммавий йўқотилишига олиб келди. Жамиятнинг турли қатламлари орасидаги алоқанинг бутунлай йўқ бўлишига ҳамма жойда умумий таянч даромадни жорий қилиш орқали йўл қўймаслик мумкин, яъни пандемия пайтида ҳукуматлар томонидан фуқароларга вақтинчалик кўрсатиладиган молиявий кўмак янги доимий воқеликка айланади. Бу ҳамма жойда уйдан ишлашнинг кенг тарқалиши билан биргаликда ишчи кучининг географик жиҳатдан қайта тақсимланишига олиб келади: одамлар энди пул орқасидан катта шаҳарларга кўчиб ўтиши керак бўлмайди. Бунинг натижасида офис бинолари нархи кескин тушиб кета бошлайди — айни вақтда аввал офис ишчиларига хизмат кўрсатган дўкон ва ресторанларга эҳтиёж ҳам пасаяди. Профессионал ишчилар шаҳарларни тарк эта бошлайди, чунки ишга жойлашиш имконияти камаяди. Шу билан бирга, уй-жойларнинг баланд нархлари ва жиноятлар сабабли мегаполисларнинг жозибадорлиги ҳам камаяди.

    COVID-19’га нисбатан муваффақиятли эмлаш кўплаб компанияларни йўқ қилиб юборади

    Корпоратив қимматли қоғозларнинг даромадлилиги сўнгги йилларда тарихий минимумда турибди — бунга АҚШ ва Евроиттифоқ томонидан олиб борилаётган паст фоиз ставкалари сиёсати сабаб бўлди. Шу туфайли инвесторлар сердаромадроқ ва албатта риски кўпроқ активларга ўтишни бошлади. Коронавирусга нисбатан самарали вакцинани кутиш рискка мойилликни қўллаб-қувватламоқда — иқтисодиёт жуда тез қайта тикланиши ва ўсиши тахмин қилинмоқда. Аммо бу жуда тезлик билан бозорнинг ортиқча қизиб кетишига ва инфляция ўсишига олиб келади, бунинг натижасида АҚШ Федерал захира тизими молиялаштириш шартларини кескин кучайтиради. Бу кўп сонли корпоратив дефолтларга сабаб бўлади. Биринчи бўлиб чакана офлайн-савдо секторидаги энг кўп қарзга ботган компаниялар жабр кўради.

    Термоядро энергетикасидаги инқилоб бутун дунёда яшаш даражасининг кескин ўзгаришига олиб келади

    2021 йилда сунъий ақлнинг такомиллаштирилган алгоритмлари плазма физикаси соҳасидаги энг мураккаб масалаларни еча олиш даражасига етади, бу ядровий синтездан тижорат мақсадида фойдаланишни бошлаш имконини беради. Сунъий ақл шарофати билан Массачусец технология институти тадқиқотчилари энергетика соҳасида сўнгги ўн йилликдаги энг катта янгиликни амалга оширади. Оммавий инвестициялар атиги бир неча йил ичида термоядро синтези конструкциясини амалга ошириш имкониятини яратади. Янги энергия манбаи сув ва озиқ-овқат етишмовчилиги муаммосини ҳал қилади, транспорт ва автоматлаштириш технологияларини арзонлаштиради, бу эса шунга олиб келадики, кейинги ёш авлодда ишлашга бўлган катта эҳтиёж йўқолади. Термоядро энергиясидан фойдаланиш ҳар бир мамлакатга озиқ-овқат ва энергетика жиҳатидан мустақилликни таъминлаш имконини беради, бу инсоният тарихида яшаш даражасининг энг катта кўламда ошишига туртки бўлади.

    Мавзуга доир:

    • ИҲТТ: Жаҳон иқтисодиёти 2021 йилда пандемиядан олдинги даражага етади
    • Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда
    • 2021 йилги Ўзбекистон давлат бюджети дефицит билан қабул қилиниши кутилмоқда

    10.12.2020, 07:54   Изоҳ (0)   33337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирусга қарши курашда чегараларни ёпиш самара бермай қўйганлиги айтилди

    10.12.2020, 07:22

    Эстонияда барча таълим муассасалари вақтинчалик ёпилади

    10.12.2020, 07:07

    «Қўшин генерални олдинги чизиқда кўрса, қаттиқроқ жанг қилади». Илон Маск нима учун Калифорниядан Техасга кўчиб ўтганини тушунтирди

    10.12.2020, 06:36

    Эрдўғон Тоғли Қорабоғдаги уруш тугаши шарафига уюштириладиган ҳарбий парадда иштирок этиш учун Бокуга ташриф буюрди

    09.12.2020, 23:26

    Россия Давлат думаси мамлакатнинг собиқ президентларига қонунни бузишга имкон берувчи қонунни қабул қилди

    09.12.2020, 23:11

    Франция прокуратураси собиқ президент Николя Саркозини 4 йилга ҳукм қилишни талаб қилди

    09.12.2020, 22:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11

    Британиянинг ядро бомбалари сақланадиган базасидан денгизга радиоактив сув сизиб чиққан — махфий ҳисобот

    Дунё | 10 август, 15:45

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05

    Тель-Авивда минглаб аҳоли ҳукуматга қарши намойишга чиқди

    Дунё | 10 август, 14:17

    АҚШ давлат котиби Исроил–ҲАМАС музокаралари издан чиқишида Макронни айблади

    Дунё | 10 август, 13:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.