Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилиянинг GOL авиакомпанияси дунёда биринчи бўлиб, иккита шундай самолёт ҳалокатидан сўнг тўхтатилган Boeing 737-8 МАХ парвозларини тиклади. Бу ҳақда 8 декабрь куни авиаташувчи матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Facebook / GOL

Фото: Facebook / GOL

Йил охирига қадар ушбу русумдаги еттита самолётни компанияга топшириш режалаштирилган.

Таъкидланишича, самолётни хизматга қайтаришдан олдин компания авиация ишлаб чиқарувчиси билан биргаликда Миллий фуқаро авиацияси агентлиги ва АҚШ Федерал авиация маъмурияти талабларига мувофиқ 140 нафар учувчини ўқитган. Биринчи парвозлар 9 декабрь куни амалга оширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 10 март куни Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Кенияга учаётган Boeing 737-800 МАХ самолёти ҳалокатга учраши оқибатида бортда бўлган 149 нафар йўловчи, шунингдек, саккиз нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган. 2018 йилнинг 29 ноябрь куни Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Жакарта аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учраб, денгизга қулаган. Самолёт бортида 189 киши бўлган. Шулардан 181 нафари йўловчи, 2 нафар учувчи ҳамда 6 нафар экипаж аъзоси. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.

Аввалроқ АҚШ ҳам ушбу самолётлар парвозига рухсат бергани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди