«Спартак» бош директори Шамил Газизов ўз лавозимини тарк этди.
Москваликлар клуби мутахассис истеъфоси ҳақида маълум қилди. Томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилинган. Унинг ўрнини Евгений Мележиков эгаллаган.
Газизов «Спартак»да ярим йил ишлади. У жорий йилнинг июль ойида «Уфа»дан Москва клубига келганди.
Маълумот учун, айнан Газизов ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг «Уфа»дан «Спартак»ка ўтишида асосий ролни ўйнаганди. Бироз аввал Газизов Ўруновнинг «Уфа»га олиб келинишида ҳам бош-қош бўлгани маълум бўлганди.
Мавзуга доир: Шамил Газизов: Остон Ўрунов бир кун келиб Европанинг кучли клубида ўйнайди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)