Ўзбекистонда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топилган фуқароларга нисбатан енгил жазолар қўлланилмоқда. Бу ҳақда 4 декабрь, жума куни ўтказилган Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, 2019—2020 йилларда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларда 49 нафар ота-она ва 38 нафар воситачи айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган.
«Бу борада ҳам айрим камчиликлар мавжуд, хусусан, айбдорларга нисбатан жазо чораларини қўллашда енгилликлар бериб юборилмоқда. Мисол учун, охирги икки йил ичида фарзандини сотган ота-оналарнинг 38,8 фоизига, воситачиларнинг эса бор-йўғи 5,2 фоизига қамоқ чораси қўлланилган, холос. Қолганларига эса синов муддати, ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш каби чоралар қўлланилган», — деди Норбоева.
Мавзуга доир:
- Танзила Норбоева бир йилда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қанчаси оилаларга фарзандликка берилаётганини маълум қилди
- Ўзбекистонда чақалоқлар савдоси йилдан йилга ортиб бормоқда. Бундай жиноятларнинг сабаблари маълум қилинди
- Сенат раиси туғруқхона шифокорлари орасида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, чақалоқни «ўлди»га чиқараётганлар ҳам аниқланаётганини айтди
- Сирдарёда тўрт кунлик чақалоғини 20 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди
Изоҳ (0)