• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ит, мушук ва илонлар орасида яшашга мажбур бўляпмиз». Амалга ошмаган «Тошкент-4» терминали жабрдийдалари танг аҳволда қолгани ҳақида

    Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг шундоққина биқинида юзлаб аҳоли кўп йиллардан бери вайроналар орасида яшаб келмоқда. «Тошкент-4» терминали қурилиши сабаб қилиниб, Сергели туманидаги Қўшқўрғон кўчасида уйлар «териб-териб» бузилган. Бузиш ишлари охирига етказилмаган. Вайроналар текислаб қўйилмаган. Аҳоли эса турли ҳашаротлар, ит, мушук ва ҳатто илонлар орасида яшамоқда. «Kun.uz» Сергели тумани Қўшқўрғон маҳалласидаги муаммони ўрганиб чиқди. Қуйида бу ҳақдаги мақола тўлиғича ҳавола этилди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг шундоққина ёнидаги ушбу кўчада ўнлаб уйлар ва унда яшаётган аҳоли даҳшатли даражада танг аҳволда қолганига гувоҳ бўлдик. Кўчалар лой, бузилган уйларнинг харобалари ҳамда қазилган чуқурликлар шундоқлигича ташлаб кетилган. Атроф худди табиий офат ёки уруш бўлган манзарани эслатади. Пойтахтда шундай жой бор эканми, дея кўзларимизга ишонгимиз келмади.

    «Нотўғри ‘снос’ натижасида ит, мушук ва илонлар орасида яшашга мажбур бўляпмиз»

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг «Тошкент-4» авиатерминалини қуриш ҳақидаги қарорига асосан 120 та хонадон бузилишга тушган эди. 2015 йилда бузиш ишлари олиб борилди. Номаълум сабаблар билан 25 та хонадон бузилмай, вайроналар ичида қолиб кетди.

    «Тошкент-4» терминали ҳам қурилмайдиган бўлди. Бу ҳудуд вайроналар ичида қолган 25та хонадон вакилларининг яшаши учун санитар-эпидемиологик нормаларга жавоб бермайди. Ҳашарот-у жонзотлар жуда кўп. Чаён, чивин ва дайди итлар, ҳатто илонлар маконига айланди. Экскаваторлар айрим бузилган уйларни текислаш ўрнига 7-8 метрлик чуқурлар қазиб, шу ҳолатда ташлаб кетган. Беш йилдан буён шундай оғир аҳволда яшаб келяпмиз.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Бу ҳолат ҳаво кемаларида Ўзбекистонга кириб келаётган ва учиб кетаётган меҳмонларга кафтдек кўриниб туради. Ушбу ҳудуд учиш-қўниш чизиқларига 150-200 метр масофада жойлашган.

    Ушбу ҳолат юзасидан Сергели туман ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига, бош прокурорга бир неча марта мурожаат қилганмиз. «Бузилиш ижобий ҳал қилинади», деб ваъда берилган эди. Аммо ҳозирги кунга қадар вайроналар орасида қолиб кетган хонадонларнинг тақдири ҳеч кимни қизиқтирмаяпти», — дейди шу ерда яшаб келаётган фуқаролардан бири.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Қолиб кетган уйлар тақдири тез орада ҳал этилади — Тошкент шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш маркази

    Айни масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигидан изоҳ сўрадик. Ҳокимлик қошидаги компенсация масалалари билан шуғулланувчи Муниципал активларни бошқариш маркази бўлим бошлиғи Нурилла Маманазаровнинг айтишича, ушбу уйлар тақдири тез орада ҳал этилади.

    «Тошкент шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк Давлат корхонаси Сергели тумани бўлими, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил мартдаги 181-сонли қарорига асосан Сергели тумани «Тошкент халқаро аэропорти» унитар корхонасининг жанубий чегарасидан Қўшқўрғон, Қўшқўрғон-3 тор ва Учқўрғон кўчалари оралиғида жойлашган якка тартибдаги турар жой бинолари бузилиши ҳисобига ободонлаштириш ишларини олиб бориш ҳақида қарор қабул қилинган.

    Қарор бўйича 138 та уй-жой бузилишга тушган бўлиб, 449 та оила уйдан кўчириш рўйхатига киритилган ва шулардан 374та оила яшашини инобатга олган ҳолда уйдан кўчириш ва етказилган зарарни қоплаш мақсадида розилик аризаларини қабул қилиб, уй-жой билан таъминлаш ишлари бошланган.

    Ҳозирги кунга келиб тўлиқ бузилган уйларнинг умумий сони 111 та бўлиб, уларда яшовчи 336та оила бош хонадонларга кўчирилди. 27 та уй-жой бузилмай қолиб кетган.

    Ҳозирда қолган уй-жойлардаги фуқаролардан аризалар олинган ва тез орада уларнинг муаммолари ҳам ҳал этилади», — дейди Нурилла Маманазаров.

    Маманазаровнинг қўшимча қилишича, уйлар бузилмай қолиб кетганлигининг асосий сабаби фуқаролар уй-жойига нисбатан кўп нарса сўрашган.

    У «Нима учун ҳудуддаги вайроналар орадан беш йил вақт ўтганига қарамай, тартибга келтириб қўйилмаган?» деган саволимизга Сергели туман ҳокимлиги жавоб бериши кераклигини айтди.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Снос»лар ҳамон фуқаролар учун оғриқли ва дардли масала бўлиб қолмоқда

    Хоҳ турар, хоҳ нотурар жой бўлсин, мулк давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилса ёки бузиб ташланса, унинг ортидан муаммолар келиб чиқаверади. Сайтимиз орқали ҳам кўплаб фуқаролар ва тадбиркорларнинг компенсация масалалари ҳал этилмасдан туриб, бино-иншоотлари бузиб ташлангани акс этган мақолалар эълон қилинган.

    Қўшқўрғондаги ҳолат эса қачонлардир кўр-кўрона амалга оширилган «снос» оқибатидир. Бунинг натижасида юзлаб фуқаролар вайроналар ичида яшашга мажбур бўлмоқдалар.

    Наҳотки беш йил ичида бу фуқароларни рози қилишнинг имкони топилмаган бўлса?! Ҳеч бўлмаганда бузилган уйлар ўрнида қолган вайроналар, чуқурлар текислаб қўйилиши ҳам мумкин эди-ку...

    Аэропорт ҳар бир давлатнинг рамзий остонаси эканлигини ҳисобга олсак, хорижлик меҳмонларнинг нигоҳи, аввало, мана шундай харобаларга тушиши мамлакат имижи учун салбий таъсир ўтказмай қолмаса керак.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ушбу харобалар ичида яшаётган аҳоли муаммоларини ечишга қаратилган амалий ҳаракатлар кутиб қоламиз.

    Мавзуга доир:  Тошкент шаҳар ҳокимлиги судларда «снос» ишини кўриб чиқишда давлат органларини бож тўлашдан озод қилишни таклиф қилди

    07.12.2020, 06:15   Изоҳ (0)   46505
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Танзила Норбоева бир йилда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қанчаси оилаларга фарзандликка берилаётганини маълум қилди

    07.12.2020, 00:32

    Сергелидаги қозонхонада ўртача 950 та ҳовли уйнинг бир ойлик эҳтиёжини қондириши мумкин бўлган табиий газ ўғирлангани аниқланди

    06.12.2020, 23:24

    Ўзбекистонда чақалоқлар савдоси йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бундай жиноятларнинг сабаблари маълум қилинди

    06.12.2020, 22:26

    Наманганда аҳолидан маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати хусусий корхона ихтиёрига берилди

    06.12.2020, 21:28

    «Ўзгидромет» 7 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    06.12.2020, 20:38

    Депутат Алишер Қодиров аҳолининг коммунал тўловлар бўйича қарздорлигини камайтириш йўлини таклиф қилди

    06.12.2020, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.