• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳалигача сири очилмаган ҳалокат. АҚШ самолётларининг Бермуд учбурчагида ғойиб бўлиши тарихи

    1945 йил 5 декабрь АҚШнинг бешта торпедо-бомбардимончи самолётдан ташкил топган «Авенгер» флотининг ўқув парвозини амалга ошириш чоғида сирли равишда ғойиб бўлиши билан тарихга кирди. Ҳайратланарли жиҳати шундаки, уларни қидириш учун юборилган ПБМ-5 Мартин «Маринер» қутқарув денгиз самолётини ҳам шундан сўнг бошқа ҳеч ким қайтиб кўрмади. Ушбу ҳодиса ҳалигача нафақат АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари, балки бутун дунё авиацияси тарихидаги энг ғалати ва ғайриоддий воқеалардан бири бўлиб қолмоқда. «Дарё» Бермуд учбурчаги билан боғлиқ тарзда содир бўлган ушбу воқеа ҳақида ҳикоя қилади.

    Парвознинг мақсади нима эди?

    1945 йил 5 декабрда 19-рейс доирасида АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари учувчилари томонидан бошқариладиган тўртинчи «Авенгер» торпедо-бомбардимончи самолётлари ҳавога кўтарилди. Парвоз денгиз корпуси инструктор-учувчиси лейтенант Чарльз Каролл томонидан бошқарилган эди. Ундан мақсад самолётларни махсус тайёргарликдан ўтказиш кўзда тутилган ўқув машғулотлари бўлгани айтилади. Парвознинг тахминий давомийлиги икки соатни ташкил этиб, торпедо-бомбардимончиларининг ёқилғи захираси бунинг учун етарли эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Маршрут бўйича об-ҳаво прогнози ҳам кўнгилдагидек эди. Ўқув парвози амалга оширилган ТБМ-3 модификацияли торпедо-бомбардимончиларида ўша пайт учун анча ривожланган ускуналар мавжуд эди, бу эса уларга ҳар қандай об-ҳаво шароитида ва ҳатто тунда парвозларни амалга оширишга имкон берарди.  Бундан ташқари, улар юқори даражадаги бошқарув автоматизациясига эга G4 автопилотлари билан жиҳозланган, қутқарув ускуналари, экипажда экипаж аъзолари учун автоматик қутқариш кийимлари билан бир қаторда озиқ-овқат захиралари, сигнал узатувчи ускуналар, омон қолиш учун зарурий жиҳозлар ҳамда фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун радио маёқлари мавжуд эди.

    Аҳамиятлиси шундаки, ўша куни парвоз олдидан барча самолётлар қоидаларга мувофиқ тайёрланди. Бироқ воқеа содир бўлганидан сўнг механиклардан бири самолётларнинг бошқарув панелида соат йўқлигини айтди.

    «Авенгер»ларнинг парвози

    Самолётлар соат 14:10 да Форт-Лодердейлдаги ҳарбий-денгиз кучлари базасидан ҳавога кўтарилди. Шундан кейин самолётларга нима бўлганини билиш учун тергов комиссияси радиоалоқани ўрганиб чиқди ва самолётларнинг хабарларни ва учувчиларнинг ўзаро суҳбатларини эшитган радио операторларидан интервью олди.

    Манбаларда Тэйлорнинг парвоз билан боғлиқ муаммолар юзага келишидан олдин унинг бориши тўғрисидаги бирон бир ҳисоботи ҳақида маълумот берилмаган, аммо учувчилар ўртасидаги музокаралардан парвоз муваффақиятли бўлган деган хулосага келиш мумкин эди.

    Соат 15:40 да самолётлар Форт-Лодердейл устидан учиб ўтаётганда катта лейтенант Роберт Фокс кимдир уларни радио орқали чақираётганини эшитади. Номаълум шахс бир неча бор ундан компаслари тўғрисида сўрайди. Фокс улар билан боғланганидан сўнг лейтенант Тэйлор Пауэрни чақиргани маълум бўлади. Улар адашиб қолган эди. Соат 16:10 да Форт-Лодердейл ва Порт Эверглейдс қутқарув базаси муаммолардан хабардор бўлди.

    16:25 да Порт Эвергладесдаги қутқарув бўлими парвоз самолёти билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди. Тэйлорнинг айтишича, улар кичик орол устидан учиб ўтган ва шундан сўнг бошқа ерни кўрмаган эди. Эвергладес порти Тэйлорга бошқарувни эксплуатация воситалари билан самолёт учувчисига топширишни таклиф қилди.

    Соат 16:31 да Порт-Эвергладес Тэйлорнинг яна бир хабарини эшитди: «Учувчилардан бири 270-курс бўйлаб ҳаракат қиладиган бўлсак, қирғоққа етиб оламиз деб ўйлаяпти».

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Соат 16:45 да Тэйлор базага шундай хабар беради: «Биз 030-курсни 45 дақиқа ушлаб турамиз, сўнг Мексика кўрфазидан ўтмаганимизга ишонч ҳосил қилиш учун шимолга борамиз».

    Соат 17:00 да Тэйлор 090-курс бўйлаб 10 дақиқалик парвозни амалга ошириш тўғрисида буйруқ берди.

    Соат 17:15 да Тэйлор Порт Эвергладесга хабар берди: «Мен сизларни деярли эшитмаяпман. Биз икки юз етмиш даражада парвоз қилмоқдамиз». Кейин у ушбу йўналишда «ёқилғи тугамагунча ёки қирғоққа етгунча» учиш ниятида эканини маълум қилди.

    Соат 17:30 да Тэйлор учувчилардан чап томонда нима бор дея сўрагани эшитилди.

    Соат 17:50 да радио йўналишни аниқлаш ёрдамида самолётларнинг тахминий координаталари аниқланди.

    Соат 17:54 да Тэйлордан яна уч минг kHz частотага ўтишни сўради, у парвознинг қолган қисми билан алоқани узмаслик учун бундай қила олмаслигини айтади.

    Соат 18:04 да Тэйлор «270 даражани ушлаб турсак, биз шарққача етиб оламиз», дея хабар берди.

    Соат 18:20 да Тэйлор буйруқ берди: «Барча самолётлар яқинлашсин. Агар қирғоқ кўринмаса, биз сув бўйлаб пастлашимиз керак».

    Майами шаҳридаги парвозларни бошқариш марказида соат 19:04 да лейтенант Тэйлорнинг сўнгги чақируви эшитилди.

    Тахминан 20:00 ларда ёқилғилар тугайди, самолётлар пастга томон учишга мажбур бўлади ва шундан кейин алоқа йўқолади – ҳеч ким учувчилар тақдири ҳақида бошқа ҳеч нарса эшитмайди.

    Мартин «Маринер» ПБМ-5

    Парвоз учун чиқиб кетган қутқарув самолёти тўғридан-тўғри Бермуд учбурчаги марказига учиб ўтиб, сўнгра стандарт квадрат қидирувни амалга ошириши керак эди. Самолёт радио орқали бир нечта стандарт хабарлар узатди, шундан сўнг у йўқолган самолётлар жойлашган жойга яқинлашаётганини, аммо ҳали ҳеч нарса тополмаганини айтди. У 90-курсга ўтиб қидирувни давом эттираётгани ҳақида хабар берганидан бир муддат ўтиб, самолёт билан алоқа узилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    21:20 да соҳил қўриқлаш штаб-квартирасига «Гейнес Миллс» танкеридан хабар келиб тушди, унинг капитани С. Стенли соат 19:50 да координаталари 28 даража 59 минут Н, 80 даража 25 минут W бўлган нуқтада ҳавода портлаш кузатилганини хабар қилди. Портлаш ўн дақиқа давом этди ва 120 метрли олов устун каби сув устида ёғ изларини қолдирди. Танкер портлаш жойини текширди, аммо ҳеч нима топа олмади.

    Қидирув-қутқарув операцияси

    5–6 декабрда тунда қидирувни давом эттирган 32-сонли самолёт парвози ҳеч қандай натижа бермади. Тонг отиши билан йўқолган самолётларни қидириш бўйича тарихдаги энг йирик операциялардан бири бошланди, бунга 300 та армия ва денгиз флоти самолётлари ва 21 та кема жалб қилинди. Миллий гвардия бўлинмалари ва кўнгиллиларидан ташкил топган қуруқликдаги қидирув гуруҳлари мунтазам равишда Флорида қирғоқлари, Флорида Кейс ва Багама ороллари бўйлаб текширув-қидирув ишларини ўтказди. Ҳеч қандай натижага эришилмагач, 1945 йил 10 декабрда барча экипажларни бедарак йўқолган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Нега бундай ҳодиса рўй берди?

    Ҳодисага инсон омили асосий ўрин тутган деган қарашлар бор. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари тергов департаменти тергов ўтказди ва 7 декабрда шу вақтгача тўпланган асосий фактлар ва улар асосида чиқарилган хулосалар эълон қилинди.

    Лейтенант Тэйлор хато туфайли парвоз самолётлари Мексика кўрфази устида бўлган деб тахмин қилади. Бу хато улар учиб ўтган ороллар Флорида Кейс эканига ва шимолий-шарққа парвоз уларни Флорида яриморолига олиб бориши кераклигига ишонишдан келиб чиққан эди.  Самолётлар ва экипажларнинг йўқолиши учун жавобгарлик лейтенант Тэйлорга юкланган эди. 49-сонли қидирув самолётининг йўқ бўлиб кетиши («Мартин Маринер») унинг ҳавода портлаши билан изоҳланди.

    Йил давомида ушбу ҳисобот тўлдирилиб, унинг ҳажми 500 бетга етди. Ҳалокат олти самолёт ва 14 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Унинг келиб чиқиш сабабларини изоҳловчи вариантлар эса ўнлаб топилди. Шундай вариантлардан бири Бермуд учбурчаги билан боғлиқ. Бир қатор норасмий версияларга кўра, самолётларнинг йўқ бўлиб кетиши Бермуд учбурчагида юз берадиган ғайритабиий ҳодисалар, учувчиларнинг қуёш йўналишини аниқлашига тўсқинлик қилган оқ ранг туманлиги, макон ва замоннинг деформацияси билан боғлиқ. Маълум бўлишича, бундай туман ичида масофалар ва вақтнинг тезлиги ўзгариши мумкин.

    Худди шу версия доирасида лейтенант Тэйлор узатган ва кимдир қабул қилган радио хабарларнинг жуда кўпчилигида «апокрифик» матнлар пайдо бўлади, унда «бошқа оламлардан келганлар» намоён бўлади, «океан одатдагидек кўринмайди». Тэйлорнинг тахмин қилинган сўнгги сўзлари тез-тез тилга олинади: «Биз худди оқ сувга чўкиб кетгандекмиз... Биз бутунлай адашганмиз...»

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Қолдиқлар топилди

    1960 йилларнинг ўрталарида Флорида штатидаги Себастиана яқинида икки кишининг қолдиқлари бўлган самолёт топилди. АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ушбу самолёт 19-рейсга тегишли деб даъво қилди, аммо кейинчалик буни рад этди. Қолдиқларнинг шахсини аниқлашнинг имкони бўлмади.

    1986 йилда Флорида соҳиллари яқинида «Челленжер»нинг қолдиқларини қидириш пайтида «Авангер»нинг қисмлари топилди. 1990 йилда аэронавтика археологи Жон Муре 19-рейсга тегишли деб ҳисоблаган бир нечта чиқинди бўлаклари ажратиб олинди, кейинчалик денгиз кутубхонаси ушбу самолётнинг йўқолган самолётлар парвозига алоқаси йўқлигини хабар қилди.

    1991 йилда океан тубида олтин ва испан галлеонларини қидириб топган Грем Хоккс бошчилигидаги экипаж Флорида қирғоғидан бешта «Авангер» самолётининг қолдиқларини топганини эълон қилди. 2012 йил март ойида Хоккс самолётлар қолдиқларини ўрганиш учун етарли маблағи йўқлигини маълум қилди ва шу тариқа бу қолдиқлар йўқолган самолётларники экани ўз тасдиғини топмай қолди. Аммо улар ҳамон ушбу қолдиқлар 19-рейсга тегишли эканини даъво қилади.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    07.12.2020, 09:24   Изоҳ (0)   55934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп демократларни коммунизмга олиб боришни истаётганликда айблади

    07.12.2020, 08:55

    Олимлар баҳорга бориб АҚШда COVID-19 қурбонлари сони икки баравар ошиши мумкинлигини тахмин қилди

    07.12.2020, 08:29

    Учувчилар дунёдаги улкан айсберг ва унинг шиддат билан парчаланаётганини суратга олди

    07.12.2020, 07:50

    Москва мэри Сергей Собянин шаҳар аҳолисининг 7 млн нафари COVID-19’га қарши эмланиши кераклигини айтди

    07.12.2020, 07:14

    Россиянинг «Спутник V» вакцинаси иккита компонентининг максимал нархи маълум қилинди

    06.12.2020, 23:48

    Аргентинада COVID-19’га қарши курашиш мақсадида миллионерлар учун солиқ жорий этилди

    06.12.2020, 22:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.