Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Манчестер Сити» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг футбол бўйича Англия Премьер Лигаси 11-тури доирасида «Фулҳэм»га қарши кечган баҳсда (2:0) пенальти ишлади.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Учрашувнинг 25-дақиқасида ҳимоячи Ёаким Андерсон ўз жарима майдони ичида 25 ёшли футболчини тўхтатиб қолди. Учрашув бош ҳаками Жонатан Мосс 11 метрлик нуқтани кўрсатди ва уни Кевин де Брюйне голга айлантирди.

Шу тариқа Стерлинг Премьер Лигада 20 марта пенальти ишлади. Бу мусобақа рекорди ҳисобланади.

Стерлинг бу борада «Лестер» ҳужумчиси Жейми Вардининг рекордини (19) янгилади. Кейинги ўринларда Уилфрид Заҳа (16) ва Алан Ширер (15) бормоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар