Самарқанд вилояти Ургут туманида Lacetti автомашинаси йўлдан ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Қайд этилишича, 2020 йил 3 декабрь куни Ургут тумани «Аълохотин» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан ўтувчи 4Р-50 автомобиль йўлининг 20-километрида Ургут тумани «Алгар» маҳалласида яшовчи 28 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган Lacetti автомобили билан йўлни кесиб ўтаётган 16 ёшли қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Оқибатда пиёда Ургут тумани марказий шифохонасида вафот этган.

Ҳодиса сабаби ўрганилганда йўлнинг тўлиқ талабга жавоб бермаслиги, пиёда йўлаклари, йўл чизиқлари чизилмагани аниқланган. Шунингдек, ҳодисага пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтгани ҳамда ҳайдовчининг белгиланганидан кўра юқори тезликда ҳаракат қилгани сабаб бўлган.

Аввалроқ Фарғонада Nexia келиб урган Damas ҳайдовчиси шифохонада вафот этгани, Сурхондарёда маст ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 дарахтга бориб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳамда Сергелида Cobalt уриб кетиши оқибатида 10 ёшли бола вафот этгани ҳақида хабар берилганди.