• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ўн йил ичида умумий қуввати 5 минг мегаватт бўлган қуёш электр станциялари қуриш режалаштирилмоқда

    Ўзбекистон ўн йил давомида умумий қуввати 5000 мегаватт бўлган қуёш электр станциялари (ҚЕС) қуришни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Қайд этилишича, 2021 йил охирига қадар Ўзбекистонда ҳар бири 100 мегаватт қувватга эга иккита ҚЕСни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

    Мазкур йўналишда вазирлик Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (ХМК) иштирокида давлат-хусусий шериклик дастури асосида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича «Scaling solar» лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. ХМК қуёш энергияси соҳасидаги лойиҳаларни танлаш ва тендер ўтказишда ёрдам бериш бўйича етакчи маслаҳатчи ташкилот сифатида жалб этилган.

    ХМК кўмагида 2019 йил Ўзбекистонда халқаро тендер танловларининг биринчи босқичи ташкил этилиб, унинг натижалари 4-октябр куни эълон қилинди. Тендер Навоий вилоятида 100 мегаватт қувватли биринчи ҚЕС қуриш мақсадида ўтказилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш учун рухсатнома шарт эмас, бунинг учун солиқ тўланмайди — Энергетика вазирлиги

    «Халқаро танловнинг дастлабки босқичида Ҳиндистон, Испания, Хитой, Норвегия, БАА, Россия, Саудия Арабистони, Франция, Жанубий Африка Республикаси, Жанубий Корея ва Япониядан 23 та компания иштирок этди, шулардан 11 та компания дастлабки саралаш танловидан ўтди», – дейди Энергетика вазирлиги Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида генерацияни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Абдулла Отабоев.

    Маълум қилинишича, тижорат таклифлари «Аcwа Power» (Саудия Арабистони), «Jinko Power» ва «Aljoimah Energy & Water Consortium» (ХХР/ Саудия Арабистони), «Masdar» (БАА), «TBEA Xinjianing Sunoasis Co Ltd» (ХХР) ва «Total Eren» (Франция) компаниялари томонидан тақдим этилган.

    Тендер комиссияси иштирокчиларнинг техник, тижорат таклифларини ўрганиш ва баҳолаш натижаларига кўра, БААнинг «Masdar» компаниясини танлов биринчи босқичи ғолиби деб эълон қилди. Мазкур компания тариф бўйича 1 киловатт/соат ишлаб чиқарилган электр энергиясини 2,679 сентга баҳолаган.

    Лойиҳани молиялаштириш Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 5,1 миллион долларгача миқдордаги кафолати ҳамда ХМКнинг 41 миллион долларгача миқдордаги қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Лойиҳа, шунингдек, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги биринчи кафолатли операцияси бўлади.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Фото: Энергетика вазирлиги

    «Masdar» Абу-Даби ҳукуматининг «Mubadala Investment Company» компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. У қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ихтисослашган етакчи халқаро компаниялардан биридир.

    Компания томонидан амалга оширилган инвестициявий лойиҳалар портфели 4000 мегаваттдан ортиқ ҳажмда қайта тикланадиган манбалардан электр энергияси ишлаб чиқаришга ихтисослашган қувватларни ўз ичига олган.

    Шунингдек, «Masdar» компанияси Навоий вилоятида қуввати 500 мегаватт бўлган шамол электр станциясини лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланиш лойиҳасини амалга оширади.

    Янги объектни қуриш ишларини 2021 йил охиригача бошлаш кўзда тутилган. 2023 йил апрель ойида ишлаб чиқариш қувватларининг биринчи босқичи (250 мегаваттгача) ва 2024 йил охирига қадар барча қувватларни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

    Аввалроқ Ўзбекистоннинг узоқ ҳудудларини кичик қуёш электр станциялари ёрдамида сув ва электр энергияси билан таъминлаш режалаштирилаётгани ва  Қорақалпоғистонда шамол электр станциялари қурилиши бўйича тендер эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

    04.12.2020, 20:09   Изоҳ (0)   18455
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЮНИСЕФ Ўзбекистонда имконияти чекланганлар билан боғлиқ қонунчилик халқаро талабларга тўла мос келмаслигини маълум қилди

    04.12.2020, 19:34

    Ўзбекистонда ўтган 11 ой давомида бозор ва савдо комплексларида жами 9 та ёнғин содир бўлган

    04.12.2020, 19:22

    Ўзбекистон Қозоғистондан нефть импортини бир неча баробарга оширди

    04.12.2020, 18:56

    Фарғонада 5 гектар ер ажратиб бериш эвазига фуқародан 22 минг доллар ва 28,5 млн сўм пора олган масъул қўлга олинди

    04.12.2020, 18:33

    Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг имкониятлари билан танишди

    04.12.2020, 18:21

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги штатида мавжуд бўлган қурол-яроғ ва техникаларнинг 27 фоизи янгиланди

    04.12.2020, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04

    Салом, мундиал. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиққан тарихий ўйиндан фотогалерея

    Спорт | 6 июн, 09:56

    Сергели туманидаги мебел цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 09:36

    Равшан Эрматов: “Футболчилар 6 июнь куни тушгача ватанга қайтиши кутилмоқда”

    Спорт | 6 июн, 09:26

    Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишониб, олдинга дадил қадам ташладик”

    Спорт | 6 июн, 08:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.