• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда «свет»нинг кўп ўчиши аҳолидаги мавжуд қарздорлик билан боғлиқлиги маълум қилинди

    Андижон вилоятида 332 минг 649 нафар истеъмолчининг электр энергиядан 248 миллиард сўм қарздорлиги мавжуд. Бу ҳақда вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси директори маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Корхона директори Аҳаджон Жўраевнинг айтишича, электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг сабаби нафақат электр таъминоти корхоналарига, балки истеъмолчиларнинг ўзларига ҳам боғлиқ. Айни пайтда вилоятдаги истеъмолчиларнинг фойдаланилган электр энергиядан дебитор қарздорлиги 273 миллиард сўмни ташкил қилади. Қарзларнинг ўз вақтида тўланмаслиги оқибатида йил бошига нисбатан қарздорлик 37 миллиард сўмга ортган.

    «Бугунги кунда вилоятимизда 621 минг 348 нафар истеъмолчи мавжуд бўлиб, шундан 332 минг 649 нафарининг 248 миллиард сўм қарздорлиги мавжуд. Шундан 29 минг истеъмолчининг 1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача қарздорлиги бор. Шунингдек, 6 минг нафар истеъмолчининг эса 3 миллиондан 5 миллионгача, 3 минг нафарида эса 5 миллион сўмдан юқори бўлган қарздорлик мавжуд. Қарзлар ўз вақтида тўланмагани сабаб эскирган узатиш тармоқлари, трансформатор пунктларидаги алмаштириш, таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажара олмаяпмиз. Одатда корхонамиз томонидан қилинадиган ишларнинг барчаси ундирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади», — дейди Аҳаджон Жўраев.

    Таъкидланишича, дебитор қарздорликни камайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларни тармоқдан узиш учун 53 та ўчириш гуруҳи ташкил қилинган. Улар томонидан 2020 йилнинг сентябрь—ноябрь ойлари давомида 7 минг 980 нафар истеъмолчи тармоқдан узилган.

    Корхона директорининг ўринбосари Дилмуроджон Мавлоновнинг қўшимча қилишича, октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида ҳаво кескин совиб кетиши натижасида электр энергиясига бўлган талаб қарийб 1,5 баравар ошган. Натижада тизимда қувват етишмовчилиги пайдо бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Аниқ рақамларни келтирадиган бўлсак, корхона томонидан вилоятимиздаги истеъмолчиларга 2019 йилнинг ноябрь ойида 422 миллион 522 минг кВт соат электр энергияси етказиб берилган. Жорий йилнинг ноябрь ойида эса ушбу кўрсаткич 452 миллион 73 минг кВт соатни ташкил этмоқда. Рақамлардан англаш мумкинки, ойлик истеъмол ўтган йилга нисбатан ошган», — деди Дилмуроджон Мавлонов.

    Аввалроқ Энергетика вазирлиги матбуот хизмати 2020 йилда электр энергиясидаги узилишлар сони ва давомийлиги 2019 йилга нисбатан икки баравар камайганини маълум қилганди. Вазирлик 2020—2021 йиллар куз-қиш мавсумида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида газ ҳамда электр таъминоти ҳажми оширилишини билдирган.

    Ўзбекистонда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларга Энергетика вазирлиги энергия истеъмоли ортганини сабаб қилиб кўрсатган.

    Вазирлик ўтган йили ҳам электр энергияси тизимидаги узилишлар ва носозликлар сабаблари борасида шу каби изоҳ берганди. «Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши кузатилган пайтда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолмоқда. Бунда катта аварияларнинг ва бутун мамлакатда ҳамма истеъмолчиларнинг электрсиз қолишининг олдини олиш учун электр энергияси таъминотида узилишилар қилишга тўғри келади», — деган эди вазирлик.

    2019 йилнинг ноябрь ойида бош вазир Абдулла Арипов газ ва электр энергиясининг узилиши билан боғлиқ вазиятни шармандали ҳолат деб атаган, газ ва электр энергия етказиб берувчилар ўз ишларига масъулият билан қарашмаётганини таъкидлаганди.

    Мавзуга доир: 

    • Самарқанд вилоятининг 25 фоизи 11 ноябрь оқшомида электр таъминотидан узилиб қолди
    • «2020 йилда электр энергиясидаги узилишлар сони ва давомийлиги икки баравар камайган» — Энергетика вазирлиги

    04.12.2020, 15:04   Изоҳ (0)   15977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

    04.12.2020, 14:53

    Ўзбекистонда 5 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда

    04.12.2020, 14:31

    Самарқанд вилояти ҳокимлиги магистрлар учун 1 млн сўмлик стипендия эълон қилди

    04.12.2020, 14:09

    Ўзбекистонда ноябрь ойининг ўн куни давомида 11 киши ёнғинлар оқибатида вафот этган — ФВВ

    04.12.2020, 13:37

    Қўқондаги чойхонада юз берган отишма иши бўйича 36 кишига суд ҳукми ўқилди

    04.12.2020, 12:23

    «Спутник V» вакцинасининг намуналари Ўзбекистонга олиб келинди

    04.12.2020, 11:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Систит — бу уят эмас!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон аэропортига йўловчи 47 та заҳарли илон олиб келди (фото)

    Дунё | 3 июн, 12:55

    Японияликлар 45 соатда уй қуришни ўрганиб олди (видео)

    Архитектура | 3 июн, 12:45

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Пеп Гвардиола: “Мавсум оғир бўлди, лекин биз муҳим вазифани бажардик”

    Спорт | 3 июн, 12:40

    Билл Гейтс бойлигининг катта қисмини Африкага беради

    Дунё | 3 июн, 12:39

    Украина Россиядан депортация қилинган 500 дан ортиқ болани қайтаришни талаб қилди

    Дунё | 3 июн, 12:19

    Жазирамада терламасликка ёрдам берадиган лайфҳаклар

    Лайфстайл | 3 июн, 12:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.