• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Халқ таълими тизимида рақамли технологиялар: Ўқитувчидан вазиргача барча бўғин битта тизимда

    Халқ таълими тизимига рақамли технологияларнинг жорий этилиши ўқув жараёнларига қай даражада таъсир кўрсатаётгани ва бошқарув органларига қандай қулайликлар бериши ҳақида «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов билан суҳбат уюштирди.

    «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов, Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов (чапдан ўнгга)

    «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов, Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов (чапдан ўнгга)
    Фото: «Дарё»

    Ҳаммага очиқ ва шаффоф

    Икки хил йўналишда рақамли технологияларни татбиқ этиш ишларини олиб боряпмиз. Биринчиси, халқ таълими тизимини рақамлаштириш, яъни бошқарув. Иккинчиси эса мактабларда рақамли технологияларни жорий этиш.

    Ўзбекистондаги энг катта соҳалардан бири халқ таълими тизими ҳисобланади. Ўн мингдан ортиқ мактаблар, 700 мингдан зиёд ишчи ходимлар хизмат қилади. Тизимда йиллар давомида барча статистик рақамлар тан олишимиз керак қоғозда бўлган. Ҳозирги кунда халқ тизимини автоматлаштириш ва статистик маълумотларни рақамлаштириш учун бир нечта тизимларни ишлаб чиқмоқдамиз. Халқ таълими тизимини автоматлаштириш мақсадида IRB тизимини жорий этмоқдамиз. Бунда асосий мақсад аниқ маълумотлар базасини яратиш, яъни пастдан туриб маълумотлар йиғиш ва маълумотларни қайта ишлашни осонлаштиришга қаратилган. Мактаб ўқувчисидан то вазирликкача бўлган бўғинларда бор бўлган бюрократияни, қоғозбозликни камайтириш ва ишларни самарали ташкил қилиш. Тизимга мактаблар, ўқувчилар ва ўқитувчилар сони киритилади. Шунингдек, бунда ўқувчи ёки ўқитувчини битта мактабдан иккинчи мактабга ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар ва ҳар битта ўқитувчининг шахсий кабинети акс этади.

    Ҳозирда тизимни Шайхонтоҳур туманида тажриба-синови ўтказилмоқда. Иккинчи босқичда Тошкент шаҳри, кейин вилоят марказлари ундан кейин эса бутун республикада жорий этишни режалаштирилган. Кейинги ўқув йили бошлангунга қадар барча ишларни охирига етказамиз.

    Республика бўйлаб ҳар йили 1-синфга қабул бўлади. Бу ўқув йилги қабул учун онлайн навбатга туриш ва қабулга ёзилиш тизимини синовдан ўтказдик. Тошкент шаҳрида 50 мингга яқин ота-оналар ва ўқувчини қабулини онлайн тарзда ўтказдик. Бу жуда кўп енгилликлар берди. Биз фақат ота-оналарга қулайлик яратяпмиз деб ўйладик. Ўзимиз ҳам ҳайрон қолдик, катта жараён бўлгани учун қийин бўлади деб ўйлаган эдик. Ундай бўлмади, мактабдан то вазирликкача бўлган муносабатларни масофадан туриб бошқариш имкони бўлди. Барча босқичларда маълумотлар очиқ кўриниб турди. Қанча жой бор эди, қанча қабул бўлди мактаб тўлиб бормоқдами ёки тўлмаяптими уни статистикаси қандай кетмоқда, ким яхши ишлаяпти, ким ёмон ишлаяпти, очиқ ойдин кўриниб турди. Ўшанда қарор қабул қилишимиз жуда тез ва шаффоф бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Ҳозир ўқувчи битта мактабдан иккинчисига ўтадиган бўлса, биз билмаймиз. Мактабда нечта бола ўқияпти, иккинчи мактабда нечта бола бор тизимли маълумотлар жамланмаси йўқ. Агар шу тизим ишга тушадиган бўлса, барчаси яққол кўриниб туради. Айтайлик бу йил ичида жами 100 нафар ўқувчи синфини алмаштирди. Бунинг сабабини ўрганишимиз, таҳлил қилишимиз мумкин. Лекин тизим бўладиган бўлса, нима учун ўқитувчилар битта мактабдан иккинчи мактабга кўп ўтмоқда ёки битта ҳудуддан иккинчи ҳудудга ўқувчилар кўп ўтаётганини ўрганиб, таҳлил қилишга имкониятимиз бўлади. Рақамлаштиришни катта имкониятлари таҳлил қилиб, қарор қабул қилишга ёрдам беради. Тизим ишлаб чиқилган, бир нечта модуллари – функциялари бор. Ушбу тизимни бошқа тизимлар: «Кундалик кун», «Электрон журнал», довомад тизими, камера орқали довомадни назорат қилиш, ижро интизоми, ҳужжат алмашинув портали билан интеграция қилиш устида ишлаяпмиз.

    Ўқитувчидан вазиргача битта тизим

    Мактабларда рақамли технологияларни жорий этиш ишларини бир нечта компонентга бўлиб таҳлил қиламиз. Биринчиси, мактабдаги АКТ хонаси, яъни аввалги информатика хонасини замонавий компьютер технологиялари билан жиҳозлаш. Республика бўйича 10 мингта мактабимиз бўлса, 16 мингга яқин компьютер синфхонаси мавжуд. Шундан 60 фоизи, яъни 9 мингта компьютер синфхонаси ҳозирги кун талабига жавоб беради, тахминан 135 минг дона компьютер. Бу дегани тўхтаб қолишимиз керак дегани эмас ёки қолган мактабларда компьютер йўқ дегани ҳам эмас. Қолган мактабларда ҳам компьютер бор, лекин замонавий деб айтолмаймиз.

    Фото: «Дарё»

    Жанубий Кореянинг «Эксимбанк» кредитлари ҳисобидан лойиҳамиз бор. Ушбу лойиҳа доирасида 3 мингга яқин компьютер синфхонасини, яъни 50 мингга яқин компьютерни жойларга олиб бориб, жиҳозлаш бўйича ишларни ташкил қилганмиз, шу йил якунига қадар ҳамма ишлар якунига етади. Бундан ташқари Хитой Халқ Республикаси томонидан грант маблағлари ажратилган. Унинг доирасида 1300 та компьютер синфхонасига замонавий компьютерлар билан таъминланади ва бу ишлар давом этмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз барча мактабларда тўлиқ, замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш.

    Иккинчиси, компьютерни ёққандан кейин унинг ичи бўм-бўш бўлиши керак эмас. Биринчиси интернет, иккинчиси контент. Интернетга уланди дегани бу турли ресурсларга кириш имконияти бор дегани. Иккинчи йўналиши контент, яъни компьютерни ёққанидан кейин ўқувчи ёки ўқитувчи нимани кўради? Шу бўйича ҳам ҳозирги кунда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ички локал тармоқни яратиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Шу йил якунига қадар 7 мингта мактабнинг компьютер синфхонасини интернет билан улаш ва ички локал тармоғини боғлаш бўйича ишларни олиб бормоқдамиз. Кейинги 2021 йил якунига қадар барча мактаб синфхоналарини компьютерлар билан жиҳозлаш, интернет билан таъминлаш ва ички локал тармоқни ривожлантириш режалаштирилган.

    Фото: «Дарё»

    Ички локал тармоқни ўрнатганимиздан кейинги режамиз синфхоналардаги компьютерларни марказлашган ҳолда контент билан бойитиш, янгилаб бориш. АКТ хонаси бўлганидан кейин электрон дарсликларни жойлаш, ундан ташқари қўшимча ресурсларни жойлаш масаласи бор. Ҳозирги кунда ЗиёНет порталида 6 мингтадан ортиқ сайт киритилган ва жуда кўп электрон ресурслар бор. Афсуски, унга ҳам эътибор камайиб қолган, контент янгиланган ёки ҳозирги кун талабига жавоб беради деб айтолмаймиз. Шунинг учун локал тармоқни улаганимиздан кейин марказлашган ҳолда ўқитувчи ва ўқувчини компьютерини контент билан бойитиб бориш ўзимизга мақсад қилиб қўйганмиз.

    Учинчи компонент бу ўқитувчилар. Айтайлик компьютер синфхонасини жиҳозладик, интернет олиб келдик, контен билан бойитдик, хўш, ким дарс беради? Бизда 16 мингга яқин АКТ – информатика ўқитувчилари бор. Уларни ўқитиш ва малакасини оширш мақсадида АҚШ билан биргаликда янги бир лойиҳани амалга оширмоқдамиз. Мақсадмиз ҳозирги мактабдаги ўқитувчиларни АКТ бўйича саводхонлиги ва билим бериш техналогиясини ҳозирги замон талабларига мослаш. «Ўқувчи ўқитувчини билимидан кўпроқ нарса ололмайди», деган тушунча бор. Ўқувчига ўқитувчи нима билим берса, ундан ортиқча нарса ололмайди. Шунинг учун шароит яратишдан ташқари бизнинг энг катта эътибор берадиган жиҳатимиз – ўқитувчилар.

    Мактабда рақамли технологиялар учун 100 миллиард сўм

    Ҳукумат томонидан ҳар йили мактабларда рақамли технологияларни рақамлаштиришни жорий қилиш учун 100 миллиард сўм ажратиш йўлга қўйилади. Ушбу маблағлар биринчи навбатда барча мактабда сифатли интернет ва сифатли локал тармоқни йўлга қўйиш учун сарфлаш кўзда тутилган. Кейинги масала – контент. Контент бўйича алоҳида гуруҳимиз бор. Халқ таълими вазирлиги қошида инновация технологиялар маркази ресурсларини самарали қўллаш. Бундан ташқари таълим марказимиз бор. Улар ҳам контентни яратиш ва жорий этишга масъул орган ҳисобланади. Жорий йил барча синфлардаги информатика китобларини умуман янгидан чоп этиб, мактабларга етказилди. Ичини очиб қарайдиган бўлсангиз, аввалгиларидан тубдан фарқ қилади. Қўрқмасдан айтоламан, ҳозирги замон талабларига тўла жавоб беради. Аввалги вариантларидан фарқи шундаки, ўқувчига 8-9 синфдан бошлаб турли дастурлаш тилларини ўргатишга қаратилган.

    Фото: «Дарё»

    Ҳар бир туманда информатика мактаби

    Информатикага ихтисослашган мактабларни очиш бўйича президентимизнинг қарорлари чиқди. Қарорга мувофиқ келгуси уч йил давомида ҳар битта туманда биттадан информатикага ихтисослашган мактаблар ташкил қилинади. Табиийки, мактаб номини ўзгартирган билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди, буни тан олишимиз керак. Уни ривожлантириб боришнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш энг оғир масала. Ушбу масала устида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ахборот технологияларига йўналтирилган олий таълим муассасалари ва жойлардаги ИТ парклар билан биргаликда ишламоқдамиз. Бу драйвер бўлади. Ҳар битта тумандаги информатикага ихтисослаштирилган мактаб таянч мактаби бўлади – энг юқорида ал-Хоразмий мактаби, ундан қуйида ҳудудлардаги 14 та мактаб ва туманларда биттадан ихтисослашган мактаблар узвий боғлиқ ҳолатда ишлайди. Қолган умумий ўрта таълим мактабларига эса тажриба метадологияси босқичма-босқич жорий қилиб борамиз.

    Мавзуга доир:

    • «Рақамли Тошкент» дастурида «Менинг уйим», «Электрон поликлиника», мактаблар учун «Кундалик» ва бошқа ахборот тизимлари жорий этилади
    • «Электрон кундалик бу бепул таълим олиш ҳуқуқини чекламайди» – Халқ таълими вазирлиги

    01.12.2020, 17:26   Изоҳ (0)   31349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Xiaomi ишқибози 100 минг долларга бренднинг «ақлли» уйга мўлжалланган деярли барча техникасини сотиб олди

    01.12.2020, 17:14

    Apple iPhone’ларнинг «сув ўтказмаслиги» сабаб 10 млн евро жаримага тортилди

    01.12.2020, 14:43

    Японияда қадам ташлай оладиган улкан робот яратилди (видео)

    01.12.2020, 12:36

    Тухум шаклида ниқоб пайдо бўлди. У коронавирус ва камералар кузатувидан ҳимоя қилади

    30.11.2020, 11:35

    TikTok’да мутлақ рекорд: ўсмир-қиз 100 млн обуначи йиғди

    25.11.2020, 08:32

    Энг муваффақиятли стример қиз 2020 йилда 550 минг доллар ишлаб топди

    23.11.2020, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.