Германия ғарбидаги Трир шаҳрида автомобиль ҳайдовчиси машинани пиёдалар устига ҳайдаб борди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Полиция томонидан маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тўрт киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлган.
Автомобиль ҳайдовчиси қўлга олинган. Унинг ҳаракати қасддан амалга оширилган ёки тасодиф эканлиги ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Германия пойтахти Берлин шаҳрида 25 ноябрь куни эрталаб мамлакат канцлери Ангела Меркелнинг офиси дарвозасига автомобиль келиб урилганди, унинг ҳайдовчиси қўлга олинганди. Кейинроқ эркакни ҳибсда ушлаб туриш ёки руҳий касалликлар клиникасига жўнатиш учун асос мавжуд эмаслиги сабабли полиция уни қўйиб юборганди.
Изоҳ (0)