• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон ядровий фаолиятини қайта тикламоқчи

    Эрон парламенти мамлакатнинг ядровий фаолиятини тиклаш бўйича лойиҳанинг умумий қоидаларини маъқуллади. Бу ҳақда Fars агентлигига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Парламент, шунингдек, лойиҳанинг айрим қоидаларини ҳам кўриб чиқиши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, ратификация қилиш учун Эронда қонун лойиҳаларини текширадиган Конституция ҳимоячилари кенгашининг розилиги ҳам талаб қилинади. Шундан сўнг қонун ижро этиш учун мажбурий бўлади.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январида мамлакат 2015 йилда эришилган ядровий келишувдан тўлиқ чиқишини эълон қилди. Ҳужжатни бир томондан Эрон, бошқа томондан халқаро воситачилар олтилиги — АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия имзолаган эди. Ҳужжатда, жумладан, Эрон уранни қайси даражагача бойитиши ва қанча миқдорда бойитилган уран сақлаши мумкинлигини белгилаб берарди. Даражалар шундай ўрнатилган эдики, бунда Эрон ядровий энергетикани ривожлантириши мумкин эди, бироқ ядровий қурол ярата олмасди. Келишув шартларига риоя этиш эвазига Эронга қарши санкциялар бекор қилинган эди.

    Янги қонун лойиҳасида Эронда йилига 120 килограмм уранни 20 фоизга бойитиш билан уран ишлаб чиқариш ва тўплаш (20 фоиздан юқори уран қурол даражасида ҳисобланади), шунингдек, ойига камида 500 килограмм кам бойитилган уран ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Айни пайтда Эрон уранни «ядро шартномаси»да назарда тутилган 3,67 фоиз ўрнига 4 фоиздан юқори даражада бойитмоқда.

    Бундан ташқари, Аракдаги 40 МВт оғир сув реакторини «ядро келишуви»дан аввалги ҳолатига қайтариш ҳам кўзда тутилган. Келишув Аракдаги мавжуд реакторни радиоизотоплар ишлаб чиқариш учун қайта лойиҳалашни назарда тутади, шунда у қурол даражасидаги плутонийни ишлаб чиқармайди.

    Ҳужжат, шунингдек, ҳукуматга МАГАТЭ (Халқаро атом энергияси агентлиги) билан қўшимча хавфсизлик протоколи доирасидан чиқувчи ядро иншоотларига кириш ҳуқуқини тўхтатиб қўйиш мажбуриятини юклайди.

    Мамлакатда ядро фаолиятини тиклаш бўйича қонун лойиҳасини тезкор асосда кўриб чиқиш Эрон ядро дастури раҳбари деб аталган ядрошунос олим Муҳсин Фахризода ўлдирилганидан сўнг юз бермоқда. У 27 ноябрь куни Теҳрондаги касалхонада вафот этди. Воқеадан сўнг Эрон президенти хавфсизлик чораларини кучайтириш ҳақида топшириқ берди.

    Ғарб ОАВларининг ёзишича, Муҳсин Фахризода масофадан бошқарилган қурол орқали ўлдирилган. Эрон ўлдирилган ядро физиги учун қасос олишга ваъда берди. Туркия минтақада тинчликни бузмасликка чақирди.

    01.12.2020, 20:10   Изоҳ (0)   20038
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яна бир сирли монолит Руминияда пайдо бўлди. Худди шу каби обелиск Америка саҳросида ҳам топилган эди

    01.12.2020, 17:02

    Венесуэла президенти уни WhatsApp ва Telegram’да чатларга қўшишни сўради. Гуруҳ чатларида у «ҳақиқат учун курашмоқчи»

    01.12.2020, 16:50

    Россияда коронавирус оқибатидаги кунлик ўлим ҳолатлари сони бўйича янги антирекорд қайд этилди — бир суткада 569 киши вафот этди

    01.12.2020, 15:41

    Висконсин «иккиланувчи» штатлар орасида охирги бўлиб Байденнинг президент сайловидаги ғалабасини тасдиқлади

    01.12.2020, 15:05

    «Биз ҳеч қачон бу қарзни тан олмаймиз». Молдованинг янги президенти Россия гази учун тўпланиб қолган қарз қайтарилмаслигини айтди

    01.12.2020, 14:32

    Франция парламенти полициячиларни суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини кам-кўстини тўлдириш учун қайтариб олди. У норозилик намойишларига сабаб бўлган эди

    01.12.2020, 13:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.