Ўзбекистон ҳудудига 1–3 декабрь кунлари Каспий денгизи ҳудудидан илиқ ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Кўпчилик вилоятларда ҳаво булутли бўлиши, республиканинг айрим ҳудудларида (Қорақалпоғистон, Хоразм, Сурхондарё вилоятларидан ташқари) бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати кечалари 2 даража совуқ,-3 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида, 2 декабрда баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлиши кутилмоқда. Республиканинг жанубида шу кунларда ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиққача бўлади.
4 декабрда Қозоғистон ҳудудлари устида антициклон кучая бошлайди ва шимоли-ғарбий оқимлар билан совуқ ҳаво Ўзбекистон ҳудудига кириб келади. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача пасаяди, бу меъёрдан 3-5 даражага пастдир. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Изоҳ (0)