• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Коррупция бу қуллик психологиясининг намоён бўлишидир» — Танзила Норбоева

    Олий Мажлис Сенати раиси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раҳбари Танзила Норбоева коррупция, биринчи навбатда, алоҳида инсоннинг, мансабдор шахснинг ўз лавозимидан бойиш мақсадида фойдаланишга мойил бўлган ёки мойил бўлмаган ахлоқининг ички ҳолатини акс эттиради, деган фикрда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, Сенат раҳбари «Sputnik Ўзбекистон»га берган интервьюсида порахўрликнинг гуллаб яшнашига ҳисса қўшиши мумкин бўлган ўзбекистонликларга хос бўлган илтифотлилик ҳақида ўз фикрини билдирди.

    «Мен бу гапга қўшила олмайман! Илтифотлилик, очиқлик, виждонлилик, қалби кенглик, адолатга содиқлик ва халқимизнинг бошқа юксак инсоний фазилатлари коррупциянинг гуллаб-яшнашига замин ярата олмайди.

    Коррупция — бу қуллик психологиясининг намоён бўлишидир, биз эса ўз қадр-қимматимизни чуқур англайдиган эркинликни севувчи халқмиз ва айнан шу биз илдизи яқин ўтмишимизга бориб тақаладиган бу касалликни ва ҳалигача ҳал қилинмаган ҳаётий муаммоларни енгиб ўтишимизга тўлиқ ишонч бағишлайди», — деган Танзила Норбоева ва ҳаракатлар кетма-кетлиги, муросасизлик, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онги даражасини оширишни ушбу ҳодисага қарши туришнинг асосий омиллари деб билишини таъкидлаган.

    Танзила Норбоеванинг айтишича, бугун миллий инвестиция лойиҳалари доирасидаги маблағларнинг, шунингдек, халқаро молия ташкилотлари томонидан ажратилган грантларнинг мақсадли сарфланиши жараёни устидан назоратни, шу жумладан, депутатлар ва жамоатчилик назоратини таъминлаш ниҳоятда зарур. Давлат тузилмалари фаолиятида ушбу жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлиги ҳокимиятга бўлган доимий ва асосли ишончни мустаҳкамлайди. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши қарори билан капитал қурилиш, олий таълим, давлат харидлари ва соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилганини қўшимча қилган.

    «Шуни яна бир бор қайд этишни хоҳлардимки, биз сиз билан қонунлар қабул қилиш, жиддий жазолар қўллаш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш зарурлиги ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа воситаларини қайд этдик, бироқ ҳар биримиз ўзимизда ушбу ҳалокатли ҳодисага нисбатан муросасизликни шакллантирмасак, ўзимизни ўзгартирмасак, барча ҳаракатларимиз кутилган натижа бермайди. Шунинг учун ҳам фуқаролик жамияти коррупцияга қарши курашишда муҳим рол ўйнайди. Афсуски, улар ушбу мураккаб жараёнда ҳозирча етарли даражада иштирок этмаяпти. Бизнинг вазифамиз — ушбу муаммони ҳал этиш учун одамларни жалб этиш», — дейди Танзила Норбоева.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда фуқароларнинг коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар бериши учун махсус сайт ва мобил дастур ишга туширилади

    Сенат раиси нима учун қурилиш, соғлиқни сақлаш, таълим, суд тизими каби соҳалар энг кўп коррупция ботқоғига ботган соҳалар бўлиб қолаётганига ҳам ўз фикрини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ушбу соҳаларда инсон омили, бошқарув тизимидаги, давлат хизматини ташкил этишдаги камчиликлар — ҳаддан ортиқ бюрократия ва маъмурий тўсиқлар ва бошқа чиқимлар кўпроқдир. «Шу муносабат билан бундай омилларнинг таъсирини нафақат ушбу фаолият соҳасидаги ишларда, балки бошқа фаолият соҳаларида ҳам камайтириш зарур», — деб таъкидлаган у.

    Танзила Норбоеванинг фикрича, коррупцияни келтириб чиқарувчи тизимли сабаблардан бири айрим давлат органлари ходимлари ҳуқуқий маданиятининг даражаси пастлигидир. «Афсус билан таъкидлаш жоизки, айрим давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий онги коррупция жамиятимиз ҳаётини бузадиган ҳодиса эканини англайдиган даражага етмаган», — дейди у.

    Мавзуга доир: Сенат қўмитаси раиси: «Олий таълим дедик, лекин шу олий таълим эмасми коррупция майдонига айланган?»

    Сенат раисининг фикрича, коррупция пайдо бўлишининг сабаблари ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар билан изоҳланади. «Шу сабабли ушбу ёвузликка қарши курашишда бундай сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупция намоён бўлишига туртки берадиган шароитларни йўқ қилиш бўйича комплекс ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий, шу жумладан, ғоявий-тарбиявий чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимдир», — деб таъкидлаган Норбоева.

    Унинг билдиришича, мамлакатда олиб борилаётган маъмурий ислоҳот, иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш чора-тадбирлари айнан шу вазифани ҳал қилишга қаратилган. «Мансабдорлар томонидан активлар, даромадлар, йирик харажатлар тўғрисида декларация бериш, маъмурий тартиб-таомиллар самарадорлигини ошириш, давлат бошқаруви органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда бюрократизм ва сохтакорликка барҳам бериш институтларини амалиётга жорий этиш борасида яна ҳам кўпроқ ишларни амалга ошириш лозим», — деб таъкидлаган Танзила Норбоева.

    Мавзуга доир: Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизими 2021 йил январдан жорий этилади — Акмал Бурҳонов

    Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раҳбарининг билдиришича, ҳозирда мансабдор шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлигини кучайтириш нуқтаи назаридан жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатларини тубдан қайта кўриб чиқиш, шунингдек бошқарув амалиётига мувофиқлик дастурларини (compliance) жорий этиш, ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда мансабдор шахс томонидан ноқонуний бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда
    • Ўзбекистонда 9 ойда коррупцияга оид жиноятлар содир этган мансабдор шахслар ҳақидаги маълумот очиқланди
    • «Қашқадарё республикада энг кўп коррупцияга йўл қўйган вилоят сифатида қайд этилди» — Зоир Мирзаев

    30.11.2020, 18:23   Изоҳ (0)   22802
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда икки эркакни дўппослагани билан танилган қиз таэквондо бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди

    30.11.2020, 18:17

    «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Чиноз нефть базасидаги ёнғин нега 8 соат давом этганига изоҳ берди

    30.11.2020, 17:58

    «Барчаси ‘Ўзбекнефтгаз’ банкрот бўлиши учун қилинган» — Алишер Султонов

    30.11.2020, 17:33

    Кадастр агентлиги: Аксарият коррупцион ҳолатлар собиқ ходимлар томонидан содир этилмоқда

    30.11.2020, 17:02

    Тошкент вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

    30.11.2020, 16:57

    Тошкент вилоятида маст судья унга жарима ёзмоқчи бўлган йўл патруль хизмати ходимини ҳақорат қилиб, кийимларини йиртиб, тан жароҳати етказган

    30.11.2020, 16:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.