Тошкент вақти билан 29 ноябрь тонгида Лос-Анжелесдаги (АҚШ) Staples Center аренасида бокс кечаси бўлиб ўтди.
Бокс кечасининг марказий жанги оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон (50-6, 44 КО) ва тўртта вазн собиқ чемпиони Рой Жонс (66-9, 47 КО) ўртасида кечди.
Жанг тўлиқ саккиз раунд давом этди. 54 ёшли Тайсон асосий эътиборни кучли зарбалар йўналтиришга қаратган бўлса, 51 ёшли Жонс масофани сақлаган ҳолда вазиятни назорат қилишга уринди. Ҳакамлар узоқ баҳслардан сўнг дуранг натижа қайд этилганини эълон қилди.
Шунингдек, кеча доирасидаги бошқа жанглар ҳам ўтказилди. Блогер Жейк Пол (2-0, 2 КО) проф боксдаги иккинчи жангини баскетболчи Нейт Робинсонга (0-1) қарши ўтказиб, рақибини иккинчи раундда чуқур нокаутга учратди.
Изоҳ (0)