Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Камару Усмон (17-1) Чеченистонга ташриф буюрди.
Яккакурашчи махсус хизмат тайёргарлиги марказига борди. У ерда Камару турли ўқотар қуролларни синовдан ўтказди ва ҳарбий машиналарда ҳаракатланди.
https://youtu.be/p4RUi6gxOoI
Шунингдек, Усмон «Ахмат» жангчилар клубига ташриф буюрди ва у ерда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғиллари билан машғулотларда иштирок этди.
Келиб чиқиши нигериялик бўлган Камару 2019 йилнинг мартида Тайрон Вулди мағлуб этган ҳолда ярим ўрта вазн чемпионлиги қўлга киритганди. Шу вақтга қадар Усмон икки бор камарни ҳимоя қилишга муваффақ бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)